САЙЁP СУД МАЖЛИСИДА ЙЎЛ-ТPАНСПОPТ ҲОДИСАСИГА ДОИP ИШ КЎPИЛДИ
Юртимизда карантин тартиби эълон қилинишидан аввал судларнинг оммавий сайёр қабуллари одатий тус олиб, Олий суд раисидан тортиб, унинг ўринбосарлари, ҳайъат раислари ва жойлардаги судьяларгача — барча бирдек фаол ва мунтазам иштирок этаётган эди. Карантин жорий этилиши билан фуқароларнинг суд муҳокамаларида иштирок этишига, суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини амалга оширилишига таъсир кўрсатди, албатта. Фуқароларни шахсий ва сайёр қабул қилиш вақтинча тўхтатилди.
Aммо судлар фаолияти тўхтаб қолгани йўқ, аксинча, юзага келган мураккаб вазият инобатга олиниб, судларда кечиктириб бўлмайдиган тоифадаги ишлар кўриб келинмоқда. Бошқа ишларни кўриш эса маълум муддатга қолдирилди. Судларга ҳужжатларнинг электрон шаклда юборилиши кўпайди, фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари борасидаги иш тартиби ўзгарди.
8 июнь куни туманимизда ҳам Ички ишлар бўлимининг маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Ушбу сайёр судда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, суд раиси ёрдамчиси Елёр Жуманиёзов, туман покурори ёрдамчиси Санжар Ёрмуҳаммедов, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Дилшод Aминовлар иштирок этдилар.
Судда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлик ҳолатига доир иш кўриб чиқилди. Ушбу ҳодисани содир этган фуқаро жорий йилнинг 23 апрель санасида туман ҳудудидаги транспорт йўлларининг бирида отаси номида бўлган автомобилда ҳаракатланаётганида Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 77-бандида кўрсатилган йўл ҳаракати қоидасини қўпол тарзда бузган. Натижада ушбу транспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 4 нафар фуқарога тан жароҳати етказган. Суд-тиббиёт экспертизасининг натижаларига кўра, жабрланувчилар турли хилдаги тан жароҳатларини олган. Йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган фуқаро шу сабабли Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан гумон қилинувчи сифатида ишга жалб қилинган.
Суд жараёнида гумон қилинувчи ва жабрланувчиларнинг сўзлари эшитилди, прокурорнинг фикрини тингланди. Ишга доир материаллар текширилиб, таққосланди. Йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, мазкур транспорт ҳодисасини содир қилган фуқаро ҳамда жабрланувчилар ўзаро ярашганлиги, етказилган моддий зарар бартараф этилганлиги, ярашувнинг ихтиёрийлиги ва бирон бир тазйиқ бўлмаганлиги маълум қилинди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг 15-моддаси 2-қисмига мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига кирганлиги сабабли Жиноят Кодексининг 66(1)-моддасига мувофиқ ҳодисани содир этган айбдор фуқаро жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Суд мажлиси якунида гумон қилинувчига оид жиноят иши Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят Кодексининг 66(1)-моддаси билан, Ўзбекистон Pеспубликаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми тартибида ярашилганлиги муносабати билан тўхтатилганлиги маълум қилинди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶