15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 22:08
Жамият 👁 321

ЎРМОНЗОРЛАРДА ЁНҒИН ЧИҚИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

ЎРМОНЗОРЛАРДА ЁНҒИН ЧИҚИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Халқимиз саломатлиги, аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларнинг экологик тозалиги кўп жиҳатдан мамлакатимиздаги яшил ҳудудларнинг барқарор ривожланишига, биохилма-хилликка боғлиқ. Мамлакатимиздаги яшил ҳудудлар – ўрмонларни асраб-авайлаш, ҳар бир туп дарахтнинг соғлом, хавф-хатардан, айниқса, ёнғин балосидан холи ўсиб-ривожланишини таъминлаш ўрмонзорларнинг табиий равишда кўпайишига имкон яратади. Шу боис, ўрмонзорларни асраб-авайлаш, кенгайтириш, ёнғин чиқишининг олдини олиш билан боғлиқ тадбирларга алоҳида эътибор билан қаралади. Бу борада туманимиздаги йирик Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ўрмон тўғрисида”ги Қонунининг  23-моддасига мувофиқ туман ҳокимининг Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг ўрмон билан қопланган ҳудудида ёнғин хавфсизлиги мавсумини талофатсиз ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, ўрмон хўжалиги билан чегарадош ҳудудларда яшовчи аҳоли, машина-трактор парклари, корхона ва ташкилотлар, овул ва маҳалла масъуллари ўртасида доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётгани боис, сўнгги йилларда хўжалик ҳудудидаги ўрмонзорларда ёнғин чиқиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар кузатилмади.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги ҳудуди билан чегарадош Назархон, Тўлқин, Қипчоқ овуллари ҳамда Бештом, Дарёбўйи маҳаллалари аҳолиси, МТПлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари билан ўтказилаётган учрашувлар, тушунтириш-тарғибот тадбирларига ҳуқуқшунослар, туман ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мутахассислари ҳам жалб этилиб, ёнғин чиқишига сабабчи бўлган шахслар учун қандай жазолар қўлланилиши бўйича кенг тушунчалар бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги маъмурияти томонидан ўрмонзорларда табиий ва техноген турдаги фавқулодда вазиятларда ўрмон ёнғинининг олдини олиш ва оқибатларини батараф этиш бўйича дастур-режа ишлаб чиқилиб, ушбу дастур-режага асосан ўрмон билан чегарадош ҳудудлардаги МТПлар, идора-ташкилотларнинг техника воситаларини бошқарувчи ходимлари, ОФЙ ва МФЙ аҳоли вакиллари ҳамда ўрмон хўжалиги ходимларидан иборат шахсий таркиб тузилган бўлиб, хўжалик маъмурий биносида доимий навбатчилик ташкил этилган.

Ўрмон билан қопланган иккита йирик ўрмон бўлимида ва барча айланмалардаги ёнғин хавфсизлиги йўлаклари тозаланиб, йўлаклар бўйларидаги ёнғинга қарши воситалар доимий тайёр ҳолатга келтириб қўйилган. Айланмаларда ёнғин ўчириш асбоб ускуналари, хусусан, белкураклар, кетмон,  паншаха, ҳар бири 20 литрлик, сувга тўлдирилган идишлар, замонавий дарахт кесиш асбоб-анжомлари ва бошқа зарур буюмлар тахт қилиб қўйилган.

Ҳозир айни жазирама ёз пайти. Эрта баҳорда униб чиққан чўл ва дашт гиёҳлари аллақачон қуриб-қовжираб қолган. Шундай вазиятда салгина қалтис ҳаракат ёки салгина учқун туфайли ёнғин чиқиш хавфи мавжуд. Шу боис, хўжалик мутахассислари ёнғин чиқишининг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни янада кенгайтириб, жойларда кузатув тадбирларини олиб боришмоқда.

Шуни унутмаслигимиз керакки, мусаффо ҳаво билан таъминлашга хизмат қилувчи яшил ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ёнғиндан асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Мақсуд НУРЕКЕЕВ, Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026