16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:07
Жамият 👁 291

ХАЛҚИМИЗ БОШИГА ИШ ТУШГАННИ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАЙДИ

ХАЛҚИМИЗ БОШИГА ИШ ТУШГАННИ ЁЛҒИЗЛАТИБ ҚЎЙМАЙДИ

Сирдарё  вилоятида 1 май куни тонгда Сардоба сув омбори тўғони пикетларидан бирининг ёрилиб кетиши оқибатида сув тошқини юзага келди. Вилоятнинг Сардоба, Оқ олтин, Мирзаобод туманлари ҳудудини босган сув аҳолига жиддий талафот етказди. 70 мингдан зиёд аҳоли мамлакатимиз раҳбарининг шошилинч топшириғига кўра, хавфсиз  ҳудудларга кўчирилди. Бироқ кўплаб уй-жойлар вайронага айланди, электр линиялари шикастланди, кўчаларни йиқилган уйларнинг деворлари тўсиб қўйди. Деҳқончиликка жиддий зарар етди, 50 нафардан зиёд фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, касалхоналарга ётқизилди.

Орадан ўтган қисқа кунлар ичида тошқин талафотлари ҳамжиҳатликда бартараф этилганлиги туфайли  аҳоли ўзларининг яшаш ҳудудларига қайтмоқда.

Тошқиндан зарар кўрган аҳолига бутун мамлакатимиз аҳолиси инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. Турли ҳудудларда истиқомат қилувчи кўнгилли ёшлар фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия ходимлари билан бир қаторда тошқин оқибатларини бартараф этишда иштирок қилишмоқда.  Шунингдек, юртдошларимиз ўзларининг ўзбекона, оғир кунда бир-бирига суянчиқ, елкадош бўлишдек эзгу урф-одатларига мувофиқ тошқиндан жабр кўрганларни моддий қўллаб-қувватламоқдалар. Учала туманга аҳоли учун турли озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж моллари ва кийим-кечаклар ортилган машиналар кириб бормоқда.

Амударё туман прокуроратураси, прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳам бу савобли ишга биринчилардан бўлиб бош қўшдилар. Улар 2 май куни 5 тонна гуручни Сардоба сув омбори сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли учун жўнатдилар.

Одам ёлғиз туғилади, ёлғиз ўлади, лекин ҳаётда ёлғиз яшай олмайди. Ҳаёт инсонга оила аъзолари, туғишганлари, дўст-биродарлари билан тотли. Шу муқаддас, қуёшли юртимизда яшовчи барча инсонларни бир эзгу мақсад – Ватан манфаати бирлаштириб туради. Демак, ҳеч бир ватандошимиз бизга бегона эмас, қувончимиз ҳам, ташвишимиз ҳам бир.

Агар кимки холис нигоҳ билан мамлакатимиз ҳаётини кузатса, ҳар куни амалга оширилаётган ишларда бунинг исботини кўра олади.

Яқинда Манғит чегара қўриқлаш взводи ва Аёқчи чегара қўриқлаш взводи ҳарбийлари амалга оширган яна бир хайрли иш ҳам бунга мисол бўла олади. Мазкур взводлар командирлари ва ўринбосарлари чегара олди ҳудудида яшовчи кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олиб, моддий кўмак бердилар. Улар 13 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, коронавирусдан ҳимояланиш учун антисептик воситаларни тарқатиб бериб, кўпчиликнинг дуоларини олдилар. Юртимизда тарқалган коронавирус пандемияси туфайли ўрнатилган карантин талабларига кўра, уйда ўтирган, моддий ёрдамга муҳтож бўлиб қолган оилаларга хайр-саховатни етказишда уларга Қиличбой овули ва Дурунки маҳалласи раислари Баҳром Қодиров ва Шуҳрат Жуманиёзовлар яқиндан ёрдам бердилар.

Юз бераётган табиий офатлар азал-азалдан маънавиятли, маърифатли ва дўст-биродар халқимизни яна ҳам жипслаштирмоқда, бир-бирига меҳр-оқибатини намоён этмоқда. Ҳа, бизнинг халқимиз бошига иш тушганни ёлғизлатиб қўймайди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026