12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Сиёсат 👁 598

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили – амалда

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили – амалда

Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш алоҳида аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли муаммоларини жойига бориб ўрганишда ҳудудларда раҳбарлар иштирокида ташкил этилаётган сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Амударё тумани Дарёбўйи маҳалласидаги 21-сонли мусиқа мактаби биносида туман ҳокими Собир Хўжаметовнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан ўтказган сайёр қабули ҳам шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Сайёр қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳудуддаги Қипчоқ овул ва шаҳарча, Дарёбўйи, Бештом, Уйшин ва Қумёп маҳаллалари ҳамда Чойкўл ва Қангли овуларида яшовчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида ташкил этилган сайёр қабулда аҳоли вакилларидан турли масалалар юзасидан жами 20дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, Чойкўл овули Гулбоғ кўчасида яшовчи Баҳром Алламберганов қизининг олий ўқув юртида ўқишни давом эттириши учун шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб, Эҳтиром кўчасида яшовчи Сарвиноз Қурбанбоева эса икки нафар ногиронлиги бўлган укалари учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам олиш масаласида мурожаат қилдилар.

Шунингдек, Уйшин маҳалласида яшовчи Малика Бозорбоева уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам ажратишда, Қангли овулида истиқомат қилувчи Саломат Абдуллаева уж-жой қуриш учун қурилиш материаллари олишда, Дарёбўйи маҳалласида яшовчи Зулхумор Жангабоева турмуш ўртоғи – II гуруҳ ногирони Хайрулла Юлдашевга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан дори-дармон олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Шунингдек, Бештом маҳалласида яшовчи Манзура Аҳмедованинг паррандачилик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит маблағи ажратишда, Жақсимурод Умрзақовнинг “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам олишда амалий ёрдам кўрсатиш сўраб қилган мурожаатлари ҳам қабул қилиниб, уларни имкон қадар ижобий ҳал қилиш учун тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Таъкидлаш жоизки, сайёр қабуллар ва аҳоли вакиллари билан мулоқотлар одамларни қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, халқнинг оғирини енгил қилиш, фуқароларнинг давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларга ўз жойида ечим топиш имконини бермоқда.

Бугун мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлардаги масалаларнинг аксарияти жараённинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига зарур топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026