30.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.10.2026, 20:10
Жамият 👁 30

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 26-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг навбатдаги 26-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия ишини Кенгаш раиси Алишер Йўлдашев олиб борди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди. Сессия котиблигига 24-Қангли сайлов округидан депутат Дилноза Отабаева номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларининг ҳисобот ва ахборотлари тингланди. Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилиб, берилган саволларга масъуллар томонидан тегишли жавоблар қайтарилди. Дастлаб, туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил 9 ойлик ижроси ҳамда бюджет маблағларини йўналтириш масалалари муҳокама қилинди. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Йўлдошевнинг ахборотига кўра, ҳисобот даврида маҳаллий бюджет даромадлари режаси 111 миллиард 178,7 миллион сўм этиб белгиланган бўлиб, амалда 123 миллиард 417,5 миллион сўм тушум таъминланди. Натижада даромадлар режаси 111 фоизга бажарилиб, белгиланган кўрсаткичдан 12 миллиард 238,8 миллион сўм ортиқ тушум таъминланган. Шунингдек, ҳисобот даврида маҳаллий бюджетдан жами 154 миллиард 691 миллион сўм маблағ сарфлангани қайд этилди. Маблағлар қишлоқ хўжалиги ва ободонлаштириш, мактабгача таълим, умумий таълим, маданият ва спорт, бошқарув органлари фаолияти ҳамда бошқа йўналишларга сарфланган. Фуқаролар ташаббусли жамғармаси ва маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган маблағлардан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Сессияда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Маҳсуд Шеримбетовнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди. Қайд этилишича, вояга етмаганлар тарбиясига масъулиятсиз ёндашган 1 471 нафар ота-онага нисбатан маъмурий чоралар кўрилган, тарбияси оғир 236 нафар ўқувчи билан манзилли профилактик ишлар олиб борилган. Маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган 62 та жиноят муҳокама қилинган. Оилалардаги низоларни бартараф этиш ва ажримларнинг олдини олиш мақсадида муаммоли 148 та оила билан тегишли ишлар олиб борилиб, уларнинг 114 тасида ярашувга эришилган. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 1 036 нафар аёлга ҳимоя ордерлари берилган, ҳимоя ордери талабларини бузган 27 нафар фуқарога нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 8 044 нафар шахс “E-ijtimoiy profilaktika” электрон ахборот тизимига киритилган. Шундан сўнг туман солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимовнинг маҳаллий бюджет даромадлари ижроси, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва солиқ тушумларини ошириш борасидаги ахбороти тингланди. Маълумотларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига бюджетга 73,9 миллиард сўм тушум таъминланиб, 66,5 миллиард сўмлик режа 110,9 фоизга бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврида 58,5 миллиард сўм тушум қайд этилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 73,9 миллиард сўмга етган. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи тушумлари эса 8,5 миллиард сўмни ташкил этган. Сессия кун тартибида 2027 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини иш билан таъминлаш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва уларни захирага қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Руслан Наримбетовнинг маълумотига кўра, 162 та ташкилот томонидан жами 861 та иш ўрнини захирага қўйиш таклиф этилган. Шундан 362 таси ногиронлиги бўлган шахслар, 53 таси оилавий зўравонликдан жабрланганлар, 411 таси Ижтимоий реестрга киритилган оилалар аъзолари учун ажратилиши режалаштирилган. Қолган иш ўринлари етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар ҳамда одам савдосидан жабрланган шахсларни ишга жойлаштиришга йўналтирилади. Шунингдек, Амударё тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Бахтиёр Давековнинг сув етказиб бериш хизмати фаолияти ҳамда 2027 йил ҳосили учун шўр ювиш даврида сув олиш лимитларини белгилаш юзасидан ҳисоботи тингланди. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 2 сентябрдаги 146-сонли буйруғига мувофиқ, туманга шўр ювиш даври учун жами 186 миллион куб метр сув олиш лимити ажратилган. Шундан 35 миллион куб метри тизим орқали, 151 миллион куб метри эса дарёдан насослар ёрдамида олиниши белгиланган. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ажратилган лимитларни истеъмолчилар кесимида тўғри тақсимлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, туман Кенгашининг маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ва ободонлаштириш хизматлари тарифларини тасдиқлашга оид қарорига ўзгартириш киритиш масаласи ҳам тегишли тартибда кўриб чиқилди. Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича масъул ташкилот ва идораларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026