“ДАЛАДАН – ДУСТУРХОНГА” ТАМОЙИЛИ АСОСИДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ ХАЛҚИМИЗ УЧУН ЭНГ ҚУЛАЙ ХАРИД
Амударёликлар меҳнаткашлиги, деҳқончиликда катта тажрибага эгалиги билан танилган. Ҳали баҳорнинг тез ўзгарувчан изғирин еллари ўз ишини қилиб турган бир пайтда ҳам томорқасидан чиқмай, табиат инжиқликларига сабр-тоқат билан бардош бериб, айни кунларда баҳорнинг илк ҳосилини элимиз дастурхонига тортиқ қилишмоқда. Лекин айни пайтда жорий этилган карантин қоидалари туфайли томорқа хўжаликларида етиштирилган бу каби маҳсулотларни эмин-эркин бозорларга олиб чиқиб сотиш имкони йўқ.
Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими томонидан “Даладан – дастурхонга” тамойили асосида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда. Унга кўра, туманимиздаги овул ва маҳаллалар ҳудудидаги озиқ-овқат дўконларида 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу баробарида томорқа хўжаликларида етиштирилган эртаги сабзавотлар савдосини ҳам ташкил этиб, аҳолига қулайлик яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими ташаббуси билан “Даладан – дастурхонга” тамойили асосида Қиличбой ва Куюк кўпир овулларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконларга томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берилди.
Қиличбой овулида 5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 1097 хонадонга бирлашган 1124 та оиланинг деярли барчаси ўз томорқа ерига эга. Овул ҳудудида 16 та озиқ-овқат дўкони, 1 та ишлаб чиқариш корхонаси, 4 та фермер ва деҳқон хўжалиги мавжуд. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, 1 минг 85 та томорқа ер эгалари тасарруфидаги 11 та иссиқхона хўжалигида аллақачон эртаги сабзавотлар пишиб етилди.
Карантин қоидаларига қатъий амал қилаётган қиличбойлик томорқа ер эгалари учун ўзлари етиштирган маҳсулотлар билан ички бозорни тўлдириш, туманимиз аҳолисига етиштирилган маҳсулотларни арзон нархларда етказиб беришда қулай шароит яратиш мақсадида Департаментнинг туман бўлими ташаббуси билан ҳудуддаги “Баҳромбек Элмурод” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дўконда “Даладан – дастурхонга” тамойили асосида 27 хил турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик масҳулотлари савдоси йўлга қўйилди. Мазкур дўконга 1 та ишлаб чиқариш субъекти, 3 та деҳқон хўжалиги ҳамда 2 та томорқа ер эгалари бириктирилиб, савдо-сотиқ ишлари йўлга қўйилди. Яъни, деҳқон ўзи етиштирган маҳсулотни тўғридан-тўғри келишув асосида мазкур дўконга етказиб бериш имкони яратилди.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда яшовчи томорқа ер эгалари томонидан “Баҳромбек-Элмурод” масъулияти чекланган жамиятига қарашли дўконга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши йўлга қўйилиши муносабати билан икки нафар фуқаро номига банк тўлов пластик карталари очилиши таъминланди. Томорқачи етказиб берган маҳсулоти учун тадбиркор томонидан амалга ошириладиган тўловлар ушбу пластик карталарга ўтказилиб, ҳисоб-китоб қилинишидан деҳқон ҳам, тадбиркор ҳам бирдай манфаатдор бўлмоқда.
Робия ЙЎЛДОШЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶