12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:37
Жамият 👁 495

“БИР НУРОНИЙ—ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ФАОЛ НУРОНИЙЛАР ЎРТАСИДА КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

“БИР НУРОНИЙ—ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ФАОЛ НУРОНИЙЛАР ЎРТАСИДА КЎРИК-ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли бугун ёшлар жамиятимизнинг фаол қатламига айланган.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Унга кўра, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик руҳида тарбиялаш, нуронийларнинг ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда. “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзининг фаол ҳиссасини қўшиб келаётган, обрў-эътиборли, ибратли ҳаётий тажрибага эга бўлган фаол нуронийлар ва фахрийларга маҳаллаларда яшовчи тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшлар бириктирилиб, бевосита улар билан биргаликда иш юритаётгани ёшлар ҳаётини ижобий томонга ўзгартириш имконини бермоқда.

Бу борада Амударё туманида ўзига хос тажриба мактаби яратилган, десак асло муболаға бўлмайди. Тумандаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида катта ҳаётий тажрибага, ўзлари яшаётган ҳудудда юксак обрў-эътиборга эга бўлган кекса авлод вакилларидан иборат нуронийлар гуруҳлари тузилиб, улар ҳудудлардаги ижтимоий ва маънавий ҳимояга муҳтож, ҳуқуқбузарликка мойил, уюшмаган ёшларга бириктирилган. Улар ёшларнинг касб-ҳунар ўрганишлари, шахсий тадбиркорлигини йўлга қўйишлари, ижарага ер олиб, деҳқончилик, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратмоқда.

Ёшлар билан ишлашишдаги самарали фаолиятлари билан юқори натижаларга эришаётган нуронийларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлими томонидан кўрик-танлов ўтказилди.

Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг туман босқичида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида ўзларига бириктирилган ўн нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга яқиндан ёрдам бериб келаётган нуронийларнинг фаолиятига баҳо берилди.

Тадбирни “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров очди ва мамлакатимизда маҳалла институтини янада халқчил тузилмага айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантириш орқали ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борадаги давлатимизнинг изчил сиёсати ва ғамхўрликлари хусусида батафсил сўз юритди ва танлов иштирокчиларига муваффақият тилади.

Кўрик-танловда “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида ўзларига бириктирилган ўн нафар тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган, ишсиз ёшларга яқиндан ёрдам бериб келаётган 85 нафар нуроний отахон ҳамда онахонлар, шунингдек, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари масъуллари, ёш авлод вакиллари иштирок этдилар.

Асосий уч шарт бўйича бўлиб ўтган кўрик-танловда Уйшин маҳалласидан Бекберган Қутлимуратов, Бўстон маҳалласидан Нина Хўжаева, Қорамон маҳалласидан Ҳабибахон ая Маъмурова, Дурунки маҳалласидан Амангул Каюпова ва Қиличбой овулидан Амина Юсуповалар танлов якунига қадар берилган шартларни маҳорат билан бажариб, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг эътибор ва эътирофларига сазовор бўлдилар.

Айниқса, иштирокчиларнинг “Таништирув”, “Ёшлар – бизнинг келажагимиз” деб номланган шартлар бўйича чиқишлари томошабинлар учун жуда қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Шунингдек, иштирокчиларнинг ҳакамлар ҳайъатига тақдим қилган “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида ёшлар билан ишлашиш бўйича амалга ошираётган ишларидан ҳикоя қилувчи суратли альбомлари томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Кўрик-танловнинг учинчи – охирги шарти – “Нуронийлар беллашуви”да иштирокчилар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, асосийси, ўзларига бириктирилган уюшмаган, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан амалга оширган ишлари ва эришган натижалари, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим топган ёки ажрим ёқасида турган оилаларни яраштиришга қаратилган ишлари бўйича маърузалар қилиб, бу борадаги ҳужжатларини тақдим этишди.

Кўрик-танлов шартига кўра, нуронийлар ўзларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш жараёнлари, уларни иш билан таъминлаш, бирор бир касбни эгаллаши учун касбга ўқитиш, давлат субсидия маблағларини жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича амалга ошираётган ишлари ҳамда галдаги режалари акс эттирилган суратли-лавҳаларини намойиш этишди.

Кўрик-танловнинг якуний натижаларига кўра, Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини фаол нуронийси Амангул Каюпова 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин Қорамон маҳалла фуқаролар йиғини фаол нуронийси Ҳабибахон ая Маъмуровага насиб этди. Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини фаол нуронийси Нина Хўжаева эса 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини фаол нуронийси Бекберган Қутлимуратов, Қиличбой овул фуқаролар йиғини фаол нуронийси Амина Юсуповалар ўз фаолиятларининг фидойилари сифатида эътироф этилдилар.

Танлов ғолиблари “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан пул мукофотлари ҳамда диплом билан тақдирланди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026