25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:21
Жамият 👁 653

Карантин давридаги чеклов ва кучайтирилган тартиб-қоидаларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга чек қўйилмоқда

Карантин давридаги чеклов ва кучайтирилган тартиб-қоидаларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга чек қўйилмоқда

Бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган коронавирус пандемияси даврида бор куч ва имкониятлар ушбу инфекцияга қарши курашиш, инсонлар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳаётини асрашга қаратилмоқда. Тобора жиддий тус олаётган ҳозирги вазиятда дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олини олишга қаратилган кескин чоралар кўриб борилмоқда.

Вазиятнинг қанчалик жиддий ва таҳликали эканини ҳис қилмаслик, аввало ўзини, яқинларини, қолаверса, бошқаларнинг саломатлигини хатарга қўйиш ҳам бугунги қалтис кунда энг катта жиноятдир. Шу боис юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби туманимизда ҳам санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, эпидемияга қарши курашиш ва карантин қоидаларига риоя этилиши устидан Ички ишлар бўлими, Йўл-патруль хизмати, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан қатъий назорат ўрнатилган.

Айтиш жоизки, карантин бошланганидан буён туманимиз ҳудудида ўтказилаётган рейдлар, назорат тадбирлари давомида масъулликни ҳис қилмаётган, белгиланган чекловларга эътиборсиз қараётган ва мақсадсиз кўчада юрган фуқаролар учраётгани жуда ачинарли. Карантин қоидаларини бузиб, ўз яқинлари ҳаётини хатарга қўяётган бундай шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда маъмурий чоралар қўлланилмоқда.

Туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан карантин бошланганидан буён кўчада тиббий ниқобсиз юрган 96 нафар шахсга энг кам иш ҳақининг 1 баравари миқдорида жарима солинди. Белгиланган карантин қоидаларига амал қилмасдан йўлда ўз автомобилида махсус рухсатномасиз ҳаракатланаётган 33 нафар ҳайдовчи аниқланди. Ушбу ҳайдовчиларга маъмурий жазо тайинланиб, автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди. Кўчада мақсадсиз велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 202 нафар фуқаронинг велосипедлари олиб қўйилди. Шунингдек, йўлларда мақсадсиз юрган 87 нафар фуқароларга карантин қоидалари тушунтирилди.

7 апрель куни  туманимизда ўтказилган рейд тадбирида ҳам ўрнатилган чеклов ва кучайтирилган тартиб-қоидаларни бузиш билан боғлиқ қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Рейд жараёнида 3 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддаси талабларини бузиб маст ҳолда, 3 нафар фуқаро ҳужжатсиз, 1 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126-моддаси 1-қисмига зид равишда автомобиль бошқариб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, назорат давомида йўл ҳаракати қоидаларининг бошқа бандларини бузган кўплаб авторанспорт ҳайдовчилари ва пиёда фуқаролар аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, расмийлаштирилди.

Кўрилаётган чоралардан кўзланаётган асосий мақсад фуқароларимизни карантин даврида тартибга чақириб, коронавирус касаллиги тарқалиб кетишининг олдини олишдир. Фуқароларимизга имкон қадар уйда қолишлари кераклиги, кўчаларда бемақсад ва ниқобсиз юришлари мумкин эмаслиги такрор-такрор тушунтирилса-да, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳали-ҳамон содир этилмоқда. Дунё бўйлаб карантин чоралари туфайли коронавирусдан ўлим даражаси камаймоқда. Бу офатга қарши даво топилмаётган ҳозирги пайтда инфекция тарқалишининг олдини олишда бирдан-бир самарали восита бу карантиндир. Шу сабабли юртдошларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. 

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026