25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:00
Жамият 👁 588

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИ  КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНГАН ҲОЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Сайлов – бу фуқароларнинг Конституцияда белгиланган асосий ҳуқуқи ҳисобланади. Сайловда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Сайловчилар бу борадаги ҳуқуқларини амалга ошириш жараёнида Сайлов Кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 август кунги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш бўйича Йўриқнома”да белгиланган қоидаларга амал қилишлари керак.

Овоз бериш 24 октябрь куни 8:00 дан 20:00 га қадар ўтказилади. Овоз бериш вақти ва ўрни ҳақида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор этади. Сайловчиларни овоз бериш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиш қўшимча равишда оммавий ахборот воситалари, ахборот-коммуникация технологиялари ва тарғибот материаллари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналарида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.

Сайловчи овоз бериш биносига келганида унинг тана ҳарорати ўлчанади ва қўлига антисептик суюқлиги сепилади, ҳимоя ниқоби бўлмаган сайловчига ниқоб берилади ва бинога киритилади. Сайловчи оралиқ масофани сақлаган ҳолда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг тегишли бетини очади ва участка сайлов комиссиясини ушбу ҳужжат билан контактсиз танишишига имконият яратиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан сўнг, унга сайлов бюллетени берилади.

Сайловчи тиббий қўлқоп кийган ҳолда рўйхатга имзо қўйиши, сайлов бюллетенини олиши, овоз бериш кабинаси (хонаси)да сайлов бюллетенини тўлдириши ҳамда кабинада бир дақиқадан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади. Қандайдир сабабга кўра тизимга фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари – шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.

Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида тўлдиради. Олдинги сайловлардан фарқли турда жорий йилги сайловда яширин овоз бериш кабиналарига парда осилмайди. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши таъқиқланади.

Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.

Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фа-милияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «P» ёхуд «х» белгисини қўяди. Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди. Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сайловчилар сайлов бюллетенидаги фақатгина бир номзодга овоз бериши керак. Сабаби овоз бериш вақтида хато белгиланган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади. Сайловчи сайловчилар рўйхатига имзо қўйишда, сайлов бюллетенини олишда, яширин овоз бериш кабинасида сайлов бюллетенини тўлдиришда тиббий қўлқопда бўлиши, яширин овоз бериш кабинасида бир дақиқадан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади.

Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.

Бунда, тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.

Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг яшаш жойида овоз бериши ташкил этилади.

Сайлов Кодексига кўра, агарда сайловчи 2021 йил 24 октябрь куни ўзи яшайдиган жойда бўлиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда муддатидан олдин овоз бериши, агарда соғлиги ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаса, турган жойида овоз бериш ҳуқуқига эга.

 

Жамшид Бекимбетов, туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026