21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:44
Жамият 👁 532

ОЛИС ҚИШЛОҚЛАP АҲОЛИСИ УЧУН КЎЧМА САВДО ЯPМАPКАЛАPИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ОЛИС ҚИШЛОҚЛАP АҲОЛИСИ УЧУН КЎЧМА САВДО ЯPМАPКАЛАPИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакатимизга коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда бирдан-бир муҳим восита – аҳолининг зарурат бўлмаса уйдан чиқмай, ўзи ва оила аъзоларининг саломатлигини сақлашда эканлигини, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлигини ҳар гал  халққа мурожаат қилганларида қайта-қайта таъкидламоқда. Бу борада халқимизга қулайликлар яратилиб, пенсия пуллари пенсионерларнинг уйларига етказиб берилмоқда. Махсус стерилланган антисептик воситалар, ниқоблар билан аҳолининг тўлиқ таъминланишига, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туманимизда ҳам халқимизнинг карантин қоидаларига қатъий амал қилиши кун тартибидаги асосий вазифага айлангани муносабати билан чекка  қишлоқ ва овуллар маҳаллалар аҳолисига кундалик эҳтиёж моллари, хусусан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини арзон ва қулай нархларда етказиб бериш, айни пайтдаги энг зарур тиббий буюм ва воситалар билан таъминланиши қатъий назоратга олинган. Чунки мамлакатимизга коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 3 апрель кунги йиғилиш баёни билан “Карантин шароитида аҳолини асосий  турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби”да белгиланган вазифалар туман Прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, бу борадаги ишлар туманимиз миқёсида тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 апрель санасида туман Прокуратураси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими томонидан Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди.


Мазкур кўчма савдо ярмаркаси орқали шаҳарча аҳолисига асосий турдаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини арзон ва қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилди. Ярмарка орқали жами 3684 кг. озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни 500 кг. картошка, 300 кг. сабзи, 500 кг. пиёз, 284 кг. карам, 1200 кг. ун, 500 литр ёғ ва 400 кг. Бошқа зарур маҳсулотлар ҳамда 1450 дона тиббий буюм ва воситалари етказиб берилди.

Кўчма савдо ярмаркасига барча маҳсулотлар махсус дезинфекцияланган 6 та “Дамас”, 1 “Лабо” русумли автотранспорт воситаларида, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда етказиб берилганидан, айниқса, 1 та автотранспорт воситасида кўчма дорихона жойлаштирилганидан аҳоли мамнун бўлди.

Кўчма ярмарка фаолияти орқали 500 дан ортиқ хонадон вакиллари кундалик зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий буюм ва воситаларни арзон, қулай нархларда харид қилиш имконига эга бўлдилар.

***
Жорий йилнинг 6 апрель куни эса туман прокуратураси, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман бўлими томонидан туман марказидан олис ҳудудда жойлашган Дўрман овул фуқаролар йиғинида ҳам аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт буюмлари ҳамда воситалари билан таъминлаш мақсадида кўчма савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Кўчма савдо ярмаркасида 3280 кг. озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, яъни 1000 кг. картошка, 500 кг. сабзи, 300 кг. пиёз, 300 кг. карам, 100 кг. шакар, 500 кг. ун, 480 литр ёғ ва 100 кг. бошқа маҳсулотлар, шунингдек, 1200 дона тиббий буюм ва воситалари аҳолига қулай ва арзон нархларда етказиб берилди. Кўчма савдо ярмаркасига маҳсулотлар 5 та “Damas” автотранспорт воситаларида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда етказиб берилганидан овул аҳолиси мамнун бўлишди. Ушбу ярмаркада 300 дан ортиқ хонадон вакиллари кундалик зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қулай нархларда харид қилдилар.Шуниси эътиборга моликки, кўчма савдо ярмаркасига маҳсулотларни етказишга жалб қилинган автотранспорт воситаларидан биттасига кўчма дорихонанинг жойлаштирилгани айни муддао бўлди. Кўчма дорихона орқали овул аҳолиси ўзлари учун зарур бўлган тиббий буюмларни харид қилдилар.

Бу каби кўчма савдо ярмаркалари фаолияти туманимизнинг бошқа овул ва маҳаллаларида ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026