12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:53
Жамият 👁 487

“ОИЛА БОҒИ”НИ БУНЁД ЭТИШ УЧУН ҚИЛИЧБОЙ ВА КУЮК КЎПИР ОВУЛЛАРИ АҲОЛИСИГА БЕПУЛ МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

“ОИЛА БОҒИ”НИ БУНЁД ЭТИШ УЧУН ҚИЛИЧБОЙ ВА КУЮК КЎПИР ОВУЛЛАРИ АҲОЛИСИГА БЕПУЛ МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

Биз яшаб турган Ер сайёрасининг келажаги бугунги инсониятнинг экологик маданиятига боғлиқ. Глобал экологик муаммоларни миллий ва глобал миқёсда, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билангина ҳал этиш мумкин. Шу боис мамлакатимизда ҳам Президентимиз ташаббуслари асосида "яшил" ҳудудларни барпо этишга эътибор қаратилмоқда. Бу ишларга нафақат давлат органлари ва фуқаролар, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Амударё туманида фаолият юритаётган "Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси ҳам айнан шу йўналишда бўлиб, лойиҳа доирасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Яқинда лойиҳа координаторлари тумандаги Қиличбой овулида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашдилар. Учрашувдан мақсад экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳоли орасида тушунтиришдан иборат бўлди.

Учрашув аввалида Қиличбой овул фуқаролар йиғини раисининг кексалар масалалари бўйича маслаҳатчиси Амина Юсупова иштирокчиларга атроф-муҳит ва экология билан боғлиқ масалаларнинг долзарблигини алоҳида таъкидлаб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида овул ҳудудида барпо этилаётган боғ-роғлар ҳақида маълумот берди.

"Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси, лойиҳа координатори Робия Йўлдошева лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ҳақида тўхталиб ўтди. Лойиҳанинг бош мақсади иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшиш, аҳоли онгида экологик маданиятни шакллантириш, овулдаги ҳар бир оилани ўз "Оила боғи"ни яратишга ундашдан ибратдир.

Учрашув давомида тадбирда фаол иштирок этган фуқароларга "Оила боғи"ни ташкил этишларига кўмаклашиш мақсадида мевали дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.

Шу куни лойиҳа координаторлари тумандаги Куюк кўпир овулида ҳам аҳоли вакиллари билан учрашдилар. Овул фуқаролар йиғини масъуллари ва аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда асосий эътибор атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслар, хусусан, сувдан оқилона фойдаланиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир оиланинг ўз боғини бунёд этиш орқали экологик вазиятни соғломлаштиришга ҳисса қўшишига қаратилди.

Тадбир жараёнида овул аҳолисининг ўз "Оила боғи"ни бунёд этишларига кўмаклашиш мақсадида "Жайхун илҳомлари" нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият – соғлом келажак асоси” номли грант лойиҳаси доирасида бепул мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.

Амалга оширилаётган бу каби чора-тадбирлар аҳоли онгида экологик маданиятни шакллантириш, шунингдек, уларнинг экология ва иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ бугунги глобал муаммолардан хабардорлигини оширишга ҳисса қўшиши билан аҳамиятлидир.

Маҳмуджон Шомуродов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026