16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:04
Жамият 👁 306

ОНАЖОНЛАP МЕҲPИ ВА ҚУЁШ ТАФТИ БИЛАН НУPАФШОН БЎЛГАН ДАВPАЛАP

ОНАЖОНЛАP МЕҲPИ ВА ҚУЁШ ТАФТИ БИЛАН НУPАФШОН БЎЛГАН ДАВPАЛАP

Инсон учун ҳаётда азиз ва меҳрибон онадан улуғроқ зот йўқ. Шунинг учун қийналган пайтимизда ҳам, қувонган дамларимизда ҳам энг аввал онамизни йўқлаймиз, унинг дардимизга дармон бўлгувчи ҳар бир сўзидан, меҳр-муҳаббатидан жисмимизга куч йиғилади, ғамларимиз тўкилиб, дилимиз яйрайди. Қувонч-у шодлигимиз эса оналаримизни бахтга буркайди. Ўзимиздан ҳам кўра кўпроқ онажонларимиз қувонади.

Қизилчоли маҳалласи ҳудудидаги 9-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган  “Сиз қуёшсиз, Онажон!” деб номланган байрамона тадбирда ҳақиқатан ҳам маҳалланинг  пир-у бадавлат онахонлари  қалби қувонч ва шодликка беланди. Бунинг боиси бор, албатта.

Аввало, тадбирга ташриф буюрган онахонлар ўзларига кўрсатилган эътибор ва эъзоздан мамнун бўлган бўлсалар, ўғил-қизлари ва невараларининг қобилият ва иқтидорларини кўришиб, қалблари фахр-у ифтихор туйғуларига, қувончга тўлди.

Мактабнинг 2-“А”синф раҳбари Назокатхон Ибрагимованинг ўз ўқувчилари билан биргаликда тайёрлаган “Сиз қуёшсиз, Онажон!” номли адабий-мусиқий тадбирини мактаб директори Хайрулла Ўтаганов очди. У маҳаллада истиқомат қилувчи пир-у бадавлат онахонлар номини алоҳида ҳурмат билан тилга олиб, барчаларига мустаҳкам соғлик, омонлик тилади.

Шундан сўнг, ўқувчилар бувижонлари ва онажонларига бағишлаб, шеърлар айтишди, азиз ва муҳтарама онахонларга гуллар ҳадя этишди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида 2-“А”синфнинг энг аълочи ва фаол ўқувчи-қизлари ўртасида билимдонлик, орасталик, китобхонлик ва эпчиллик баҳслари ўтказилди.

Азал-азалдан ўзбек оилаларида қиз бола тарбиясида ахлоқий жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб келинган. Шу нуқтаи назардан баҳсларда қизалоқларнинг саломлашиш одобига аҳамият қаратилди. Иштирокчилар саломлашиш одобининг нозик жиҳатлари – саломни тўлиқ бериш, муомала маданияти, саломлашиш пайтида ўзини қандай тутиши зарурлигини ўз ҳаракатлари орқали ифода этишди.

Иккинчи шартда эса қизларнинг тил ўрганиш қобилиятлари синовдан ўтказилди. Улар ўз оилалари ҳақида ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус ва инглиз тилларида ҳикоя қилиб беришди. Учинчи шартда 5 та ташаббуснинг муҳим йўналиши – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари, китобхонлик маданиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилиб, тезкор савол-жавоблар асосида ўқувчиларнинг билимдонликлари синовдан ўтказилди. Бу шартда қизалоқларнинг китобхонлик даражасига, шунингдек, умумтаълим фанларининг 2-синфларига мўлжалланган дастурини қай даражада ўзлаштираётганликлари намойиш этилди.

Баҳсларнинг тўртинчи, яъни охирги шарти янада ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Эркин мавзу бўйича ўз иқтидорларини кўрсатган қизалоқларнинг маҳоратидан уларнинг ота-оналари, бувижонлари ҳам мамнун бўлишди. Баҳслар якунида иштирокчилар “Энг зукко қиз”, “Энг чаққон қиз”, “Энг билимдон қиз”, “Энг ораста қиз” ва “Энг оқила қиз” йўналишлари бўйича тақдирландилар. Уларга маҳалла фаоли, фермер Жўрабек Ғойибов ўз совғаларини топширди.

“Сиз қуёшсиз, Онажон!” тадбирида ота-оналар ҳам фаол иштирок этишди. Қалбларга жўшқинлик бағишловчи “Лазги”, “Сурнай навоси” куйлари жаранглаб, барча шод-у хуррам рақсга тушдилар.

Байрам тадбири ҳақиқатан ҳам онажонлар меҳри ва шу куни самони, борлиқни ўз нурлари ила чароғон этган қуёш тафти билан нурафшон, файзли ўтди.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026