12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:02
Жамият 👁 479

Тотувлик тафти: МУАТТАР МЕҲР ТАФТИДАН ОБОД ХОНАДОН

Тотувлик тафти: МУАТТАР МЕҲР ТАФТИДАН ОБОД ХОНАДОН

Қиличбой замини Амударё туманининг мафтункор гўшаларидан бири. Бу заминда яшаб, ўзларининг фидойи меҳнатлари билан умр манзилларини зийнатлаб, юксак обрў-эътибор топган инсонлар жуда кўп. Айниқса, ўзаро меҳр-оқибатли, тотув ва иноқ оилалар салтанатини бунёд этиб, нафақат ўз фарзандларига, балки эл-юртга муаттар меҳр тафтини улашиб яшаётган инсонларнинг турмуш тарзлари ҳавасга муносиб.

Қиличбой заминида қозоқ миллатига мансуб Бектурсун оға (Аллоҳ раҳмат қилсин) ва Энажон момо Қиличевлар ҳақида гап кетганида элдошлари:

- Уларнинг  чеҳралари нурли эди, изларида қолган урпоқлари ҳам жуда меҳрли, эл-юртга қайишган, - дея ҳавас билан эътироф этишади.

Бектурсун оға Қиличев бутун умрини таълим-тарбия соҳасига бағишлаган, то нафақага чиққунларича қишлоқдаги 15-сонли умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларга физика-математика фанидан дарс берганлар. Умр йўлдоши Энажон момо эса шу мактабда фаррош бўлиб ишлаш билан бирга катта рўзғорнинг саранжом-саришталигини таъминлаб, ўта тежамкорлик билан бекалик вазифасини адо этганлар. Бири қозоқ, бири ўзбек миллатига мансуб Бектурсун оға билан Энажон момо меҳр-муҳаббат чашмасидан сув ичиб, бу хонадонда 5 ўғил, 4 нафар қиз вояга етди.

Халқимизда “Қирқта бўлса, қилиғи, ўнта бўлса, ўрни бошқа”, деган ажиб ҳикмат гўё Бектурсун оға билан Энажон момонинг фарзандлари хулқ-атворига қиёсан яралгандай, тўққиз нафар ўғил-қиз тўққиз хил ўзига хос дунё бўлдилар. Ота-оналари феълидаги ўзаро меҳр-оқибат, меҳнатсеварлик, хушмуомалалик, қатъият ва дадиллик, энг муҳими, ҳалоллик ва ростгўйлик фазилатларини ўзларига “юқтирган” фарзандлар камолга етганида аҳилликда гўё бир муштга, ўзаро меҳр-оқибатда кўнгиллари дарёга айландилар. Бири-биридан меҳнаткаш, элим, юртим, уйим-жойим, рўзғорим, деган фидойи инсонлар бўлиб шаклландилар. Вақт ўтиб, 9 фарзанд 9 жойда илдиз отиб, ўзларининг муқаддас оила қўрғонларини яратдилар.

Биз истаймизми, истамаймизми, ҳаёт қонуни – Аллоҳнинг ҳохиш-иродаси олдида ожизмиз. Шунинг учун ҳам кексалар бу дунё бир меҳмонхона, биз эса меҳмонмиз, дейишади. Бу фано меҳмонхонасида иззат-ҳурматга, эҳтиромга муносиб яшаш эса инсоннинг ўзига боғлиқ. Бектурсун оға билан Энажон момо бу ҳаётдан кетганларига анча бўлган, лекин ҳар куни, ҳар тонг уларнинг нурли излари қолган катта хонадонда, бу хонадондан бир ирмоқ каби таралиб, меҳр-оқибат уммонига айланган ўғил-қизлар, невара-чевараларнинг оилаларида шу азиз инсонларнинг номлари тиллардан тушмайди:

- Бобом билан энамнинг руҳлари шод бўлсин, бизларга ҳам уларнинг умр йўлларини берсин!

Ана шундай дуо қилишади отахон билан онахоннинг бугунги авлодлари.

Бугунги авлодлар. Бектурсун оға билан Энажон момонинг тўртинчи фарзанди бўлган Замирахон Қиличева уларга бош-қош. Тақдир ёзиғими, бу оила фарзандлари ичида Замирахон оила қурмади. Самарқанд шаҳридаги кооператив техникумини имтиёзли диплом билан тугатган Замирахон ўзидан катта опа-акалари талаба бўлгани, 5 нафар  ука-сингиллари жуда ёшлиги учун ишлаб, ота-онасига кўмакдош бўлишни хоҳлади ва туман матлубот жамиятига қарашли дўконлардан бирига сотувчи бўлиб ишга жойлашди. 1989 йилда отаси Бектурсун оғанинг вафотидан сўнг, ука-сингиллари Замирахонга қаттиқ боғланиб қолишди. Оиладаги оғир жудолик, рўзғорнинг залворли юкини елкалаш Замирахоннинг зиммасига тушди. У кексайиб қолган онасига тиргак бўлиб, ука-сингилларини катта ҳаётга тайёрлади, ўқитди, уйли-жойли қилди. 14 йил давомида савдо соҳасида ишлаган Замирахон Қиличева 1978-1993 йилларда Қиличбой қишлоғидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида (ҳозирги касб-ҳунар мактаби) фаолият юритди.

Ука-сингилларининг ўқиши, ишли, уйли-жойли бўлиши учун елиб-югуриб юриб пенсия ёшига етганини ҳам сезмай қолди. У бутун орзу-умидларини туғишганлари ҳаёти билан боғлади. Уларга ота-онасидан кейин ота-оналик меҳр-муҳаббатини берди ва эвазига ҳурмат, эътибор, эҳтиром кўрди. Чин маънода байналмилал оила бўлган бу катта хонадонда Бектурсун оға билан Энажон момонинг фарзандлари, невара-чеваралари жам бўлишганларида худди тўйхонага айланиб кетади. Узоқ йиллар “қишлоқхўжаликкимё” идорасида таъминотчи-мутахассис лавозимида ҳалол ва фидойи меҳнат қилган (Аллоҳ раҳмат қилсин) оиланинг катта фарзанди Султонмуроднинг аёли Ҳалима Қушерова – қозоқ қизи. Уни бутун оила аъзолари яхши кўриб, исмини умуман тилга олишмайди. Чунки, келинлар қайни ва бекачларининг, улар эса чечаларининг исмларини айтиб чақиришлари қозоқ миллатига хос эмас. Уни “женгей” деб эъзозлашади. Оиланинг қизлари – бекачлар ва қайн опаларни эса “Ойқиз”, “Ой опа” деб аташади, бу борада Замирахоннинг ҳурмат-эътибори анча баланд. Уни барча “женгей” ва келинлари бир хил “Опа”, деб чақиришади.

Халқимиз қон-қонига сингиб кетган гўзал бир фазилат бор. Бу – миллатлараро тотувлик. Назаримда бу эзгу фазилат халқимиз учун бетакрор анъанага, маънавий қадрият даражасига кўтарилганки, кўпмиллатли мамлакатимизда, хусусан, Қорақалпоғистонда ҳам барча миллат вакиллари ўзаро жипс, аҳил-иноқликда яшашга одатланишган. Разм солсангиз, ҳар бир ўзбекнинг бир қорақалпоғи, қалби-қалбига туташ қозоғи ёки туркмани бор. Қорақалпоқ, қозоқ, туркман ва бошқа миллатларнинг эса ўзларининг ўзбек қардошларисиз тўлмайдиган очиқ кўнгиллари  бор. Бектурсун оға билан Энажон момонинг изларини обод қилиб, бугунги кунда Замирахон опа Қиличева бошчилигида ўзларидан кўпайишиб, эл-юртга сингиб кетган катта хонадоннинг келинларидан Ҳалима чеча Кушерова билан Раяхон Есеновалар – қозоқ, невара келинлар Аноргул Мадиёрова – қорақалпоқ, Раънохон Машарипова ва Малоҳатхон Ҳажиевалар эса ўзбек миллатларига мансуб.

Биз ижодий гуруҳимиз билан бу меҳр-оқибат гулшани – ота-онасининг чироғини ёқиб ота маконда яшаётган Замирахон опа Қиличева бошчилигида ота-оналарини хотиралаш маросимига йиғилган, бири-биридан дилбар, меҳрли келинларнинг ўзаро муомалаларига чин дилдан ҳавас қилдик. Қиличбой ОФЙ раиси Баҳром Қодиров ва нуронийлар масалалари бўйича ОФЙ раисининг маслаҳатчиси Аминахон опа Юсуповаларнинг эътироф этишларича: “Катта хонадоннинг эшиги яхшилар учун ҳамиша очиқ”, қозоқ миллий либосларини хуш кўриб киядиган ўзбек ва қорақалпоқ миллатига мансуб келинлар оилавий маросимларга умр йўлдошларидан аввалроқ етиб келишиб, дастурхон ясатишни доимий анъанага айлантиришган. Худди ота-оналари ҳаёт-у ўғилларини тўкин дастурхон атрофида кутаётган каби,

- Қайнонам раҳматлик ҳаммамизга қуроқ тикиш ҳунарини, кўрпа-кўрпачалар қавишни ўргатганлар, - меҳр билан сўзлайди келинлар.

Шунданми, бу каби ишлар аҳил-иноқ келинларнинг ўзларидан ортмайди.

Инсонни меҳр улғайтиради, муҳаббат тоблайди, оқибат чиниқтиради, дейдилар. Ана шу уч буюк туйғу ҳоким бўлган жойда оила чамани гуллаб-яшнайди, муаттар ифори билан атрофидагиларга, эл-юртга тароват бахш этади.

Бу хонадон меҳр тафтидан,

Оқибатдан ранг олган гўша.

Ўғил-қизнинг муҳаббатидан,

Тотувликдан чароғон гўша.

 

Шунинг учун қучоғи обод,

Тонгларида оламча сеҳр.

Келинларнинг кўнгиллари шод,

Уларга ёр муаттар меҳр!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026