12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Иқтисодиёт 👁 464

ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ – ҚУЛАЙ, САМАРАЛИ ВА ТЕЖАМКОР

ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ – ҚУЛАЙ, САМАРАЛИ ВА ТЕЖАМКОР

Халқимиз “ризқингни сотиб равшан ол”, деган иборани бежиз айтмаган. Буни айниқса, куннинг қоронғу қисмида чироқ ўчса, жуда теран ҳис қиламиз, худди атрофимизгина эмас, кўнглимиз ҳам қоронғу бўлиб қолгандай бўлади. Шундай дамлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларида, аҳоли хонадонларида ҳам кузатилиб туриши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, куз-қиш мавсумида электр энергиясида узилишлар тез-тез содир бўлиб туради. Чунки аёзли кунларда уйларни ёритишдан ташқари иситиш учун ҳам электр энергиясига талаб ортиб кетади ва тақчиллик юзага келади. Бунингдек кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун электр энергияси таъминоти тизими янги технологиялар билан таъминланаяпти. Лекин тақчилликнинг олдини олиш учун бу етарли эмаслигини тармоқда учраб турадиган узилишлар яққол кўрсатиб турибди.

Жорий йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, шу йўл билан республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш кўзда тутилган.

Бу мақсадларни амалга ошириш учун бино ва иншоотларда кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Яшил энергия” компанияси ташкил этилди.

Компанияга маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, ўрнатиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш учун энг яхши таклифларни танлаб олиб, тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ эндиликда ижтимоий соҳа объектлари билан бир қаторда аҳоли хонадонларига ҳам энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш бўйича қатор қулайликлар, солиқ имтиёзлари яратилди.

Шу кунгача туманимизда ҳам бир қанча ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилди. Бундай қурилмалар биноларнинг том қисмига ҳамда бўш майдонларга ўрнатилгани учун ишлаш жараёнида шовқин бўлмайди, атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли газлар чиқармайди.

Айни кунда туман ҳокимлиги, Адлия бўлими, Мажбурий ижро бюроси каби бир қанча ижтимоий соҳа объектларига қуёш панеллари ўрнатилди. Бу қулай ва самарали воситадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳам анча.

Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган аҳоли хонадонларига ҳам давлат ҳисобидан кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Туманимизнинг Бойовул маҳалласида истиқомат қилувчи Ўктам Ҳайтимбетов, Беруний маҳалласида яшовчи Регина Якубованинг хонадонларига кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилди. Бу иккала хонадонда ҳозирги кунда қуёш панелли етказиб бераётган электр энергиясидан фойдаланилаяпти. Жорий йилнинг июль ойи давомида Тўлқин овулидан Турсунбой Ерманов, Уйшин маҳалласидан Бозорбой Худойберганов, Бўзёп овулидан Тўлибой Нуримбетов, Беш овул маҳалласидан Қадамбой Эсанов, Бўз солма маҳалласидан Турсунбой Жуманиёзов, Дўрман овулидан Ўрозбой Тожимовларнинг хонадонларига ҳам давлат ҳисобидан кичик қувватли қуёш панеллари ўрнатилади ва ишга туширилади.

Бутун юртимизда бўлгани каби туманимизда ҳам қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, энергия тақчиллигини бартараф этиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Объектларни узлуксиз равишда қайта тиклашувчи электр энергияси билан таъминлаш нафақат тармоққа тушаётган юкламани камайтиришга, балки аҳоли ва тадбиркорларнинг электр энергияси учун ажратаётган маблағларини тежаб қолишга ҳам имкон бериши билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026