16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:54
Жамият 👁 429

ОРОЛ ЯНА ҚАЙТАДИ!

ОРОЛ ЯНА ҚАЙТАДИ!

Орол денгизи ўз вақтида дунёда катталиги жиҳатдан 4-ўринда турувчи кўл ҳисобланарди. Яқин ўтмишда унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68 минг кв.км.ни, сувининг ҳажми 1000 куб. км.ни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 метр атрофида бўлган. Унинг Шимолий қисми Қозоғистонга, жанубий қисми Ўзбекистонга қарашли. Aйни пайтда денгиз ўрнида умумий майдони 5 миллион гектарни ташкил этадиган Оролқум чўли ҳосил бўлган. Унинг 3 миллион гектари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган.

Оролқумдан йилига юзлаб миллион тонна чанг-тўзон кўтарилмоқда. Орол фожиаси оқибатида аҳоли ўртасида юрак-қон томир, ошқозон-ичак касалликлари кўпайиб, уларни даволаш қийинлашмоқда. 2018 йилнинг май ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларига тумандай бўлиб ёпирилган, бўрон билан учиб келган қумлар Орол денгизининг оппоқ тузлари билан аралашиб шаҳарларни, қишлоқларни, боғларни, ўтлоқларни, далаларни, уйларни, хуллас ҳамма нарсаларнинг устини оппоқ қордай қоплаб олди. Қуриган денгиз тубидан 75 миллион тонна чанг кўтарилиб, кенглиги 40 км. узунлиги 400 км. масофадаги ҳудудга ёғилаяпти. Бу чанг Тяньшан ва Помир тоғлари чўққиларигача етиб бориб, улардаги музларнинг эришини тезлаштириб юбормоқда. Aна шу тузни бартараф этиб, саҳрони денгизга айлантириш учун ҳар хил таклифлар, тавсиялар, ваъдалар, маблағлардан сув чиқариш мумкин бўлганда Орол денгизи аллақачон тўлган бўлар эди.

Бугунги кунга келиб, баландпарвоз гаплардан воз кечилиб, Орол денгизи ҳудудида давлатимиз томонидан амалий чора-тадбирлар қўлланилмоқда. 2019 йилда Орол денгизи ҳудудида 500 минг гектар ҳимоя ўрмонлари барпо этилди. Aртезиан қудуқлар ковланиб, сув чиқарилиб, сув ҳавзалари барпо қилинди. Мазкур йилда ҳам саксовул кўчатлари ўтқазилиб ҳимоя ўрмонлари майдони кенгайтирилмоқда. Бу тадбирлар натижасида Орол бўйида экологик ҳолатни барқарорлаштириш мумкин.

Тарихий манбаларда Орол денгизининг ўз ўтмишида бир неча марта қуриб, яна ўз ўзанига қайтганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Шунга таянган ҳолда яхши ният билан Орол денгизи яна тўлиб-тошади, деб умид қиламиз.

Мастура Aвазимбетова,

29-сонли мактаб география фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026