22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:43
Фан ва таълим 👁 497

Янгича методлар ва таълимий ўйинлар таълим-тарбияда самарадорликни оширади

Янгича методлар ва таълимий ўйинлар таълим-тарбияда самарадорликни оширади

Педагогик фаолият, аввало, ижодкорликдир. Мен ҳам ўз ишимга ижодий ёндашган ҳолда педагогик фаолиятим жараёнида ўқувчиларимга сидқидилдан таьлим-тарбия бериш,  уларнинг келгусида ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб етишишлари учун бор билим ва куч-ғайратимни сафарбар этиш, соҳада ҳеч ким қилмаган янгиликларни яратиш мақсадида ҳаракат қилмоқдаман. Бу мақсадларимни амалга оширишда менга энг катта маслакдош ва ёрдамчи бўладиган инсонлар бу, албатта, ўқувчиларимнинг ота-оналардир.


Ота-оналарга фарзандларининг мактабда ва дарс жараёнида ўзларини қандай тутишлари, дарс  машғулотларида қанчалик фаол ва қизиқувчан иштирок этишини кўрсатиш мақсадида, улар иштирокида  она тили фанидан “Нима қилди? Нима қиляпти? Нима қилади? сўроқларига жавоб бўлган сўзлар” мавзусида, математика фанидан эса “ 100 сони ичида кўпайтириш ва бўлиш”   мавзусида бир соатлик очиқ дарс ташкил қилдим. Очиқ дарсга деярли барча ота-оналар қатнашишди.
Она тили дарсида “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Кимники тўғри”, “Ўз ўрнингни топ” методларидан, “Мўжизалар олами” таълимий ўйинидан фойдаландим. Математика фанини эса  ўқиш фани билан интеграциялаштирган ҳолда қуйидагича  ўтдим:  


 “ Бор экан-да, йўқ экан, Нолвой қоровул экан, Бирвой ясовул экан. Элликхон малика, Юз сонларнинг подшоҳи экан. Оч эмас, тўқ эканлар, ажралмас, аҳил эканлар. Арчазорлар орасида ажойиб ўрмон бор экан. Ажойиблиги шундаки, бу ерда фақат 1дан 100гача бўлган сонлар шод-у хуррам яшар экан. Ўрмоннинг суви тиниқ, ҳавоси тоза, меваларга бой экан. Бу ўрмонга кўпгина ҳайвон-у паррандаларнинг ҳаваси келаркан-у, бироқ ўрмон шоҳи Юздан жуда қўрқишар экан. Чунки шоҳ математикадан мисол ва масалаларни еча оладиган зукко, ҳозиржавоб жонзотларни хуш кўрар экан. Унинг таърифини эшитган ҳайвонлар бир куни ўрмонга ташриф буюрибди. Уларни кутиб олган Нолвой шоҳ Юзнинг қасрига бошлабди. Бироқ бунинг учун уларга “100 сони ичида кўпайтириш ва бўлиш” мавзусида берилган  мисол ва масалаларни ечиш кераклиги айтилибди.”


Топағон ва зукко ўқувчиларим уларга мисолларни ечишда ёрдам бериб, ўрмонга кириб бахтли яшашларига ёрдам беришди.   
    Бу каби методлар ва таълимий ўйинлар ўқувчиларнинг дарсга  қизиқишини, мисолларни тўғри бажаришга бўлган интилишини оширишга ёрдам беради. Дарс машғулотларидан сўнг, ота-оналар ўзларининг ижобий фикр-мулоҳазаларини айтдилар ва миннатдорчилик билдирдилар.

    Синф хонасида “Фарзандинг – давлатинг. Фазилатинг – зийнатинг”  ҳикматли сўзи остида ота-оналар бурчагини ташкил қилдим. Бурчакда 25 нафар ўқувчимнинг ҳар бирига алоҳида гул ясадим ва шу гулнинг расмини қўйдим. Ҳар чоракда ўтказиладиган синф йиғилишларига келган ота-оналар ўз фарзандининг битта гул баргини бўяб кетади.  Ўқув йили якунида барча гул барглари ўз рангларига эга  бўлади. Агарда гул барглари тўлиқ рангга кирмаган бўлса, шу ўқувчининг ота-онаси синф йиғилиши ва машғулотларига тўлиқ қатнашмаганлигини англатади.

Шу боисдан ҳам ота-оналар синф йиғилишларига мунтазам қатнашишга ҳаракат қилишмоқда. Ўз навбатида мен ҳам ўқувчиларимнинг гуллари кундан-кунга ўз рангини топаётганидан ва қўллаётган педагогик усулларим самара бераётганидан жуда хурсандман.

Дилдор Каримбоева, 50-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026