17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 21:55
Жамият 👁 466

ТУМАНИМИЗНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОPОТ ВОСИТАЛАPИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК!

ТУМАНИМИЗНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОPОТ ВОСИТАЛАPИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК!

Азиз юртдошлар!

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин, айниқса, сўнгги уч йил ичида ҳаётимизда катта ўзгаришлар рўй берди. Барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир ўзбекистонликнинг бахтиёр ҳаёт кечиришига қаратилган, десак янглишмаймиз. Мана шу ислоҳотлар туфайли турмушимиз обод бўлиб, овул, шаҳарча ва маҳаллаларимиз янгича қиёфа касб этмоқда.

Бу ўзгариш ва янгиланишларнинг туб моҳиятини халқимизга етказишда, одамларни  янги марралар сари сафарбар этишда, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли амалга оширишда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг роли ва ўрни катта, албатта.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбирлари билан айтганда, жамиятимизда демократик қадриятларни қарор топтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида ва жараёнларга фуқаролар кўнглида дахлдорлик, келажак учун масъулият ҳиссини тарбиялашда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг фидокорона меҳнат қилишаётганини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Бу соҳа ходимларининг саъй-ҳаракатлари, истеъдод ва маҳорати билан мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, Ўзбекистоннинг янги, демократик қиёфасини шакллантиришда ғоят муҳим роль ўйнамоқда.

Мана шундай олижаноб касб эгалари қаторида бизнинг туманимиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам борлигидан ниҳоятда фахрланамиз. Журналистларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан туманимизнинг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва “Амударё ТВ” телеканали юқори даражада ривожланмоқда.

Шу билан биргаликда amunews.uz веб-сайти ва “Жайхун садоси” интернет-радиоси ҳам фаолият юритиб, интернет орқали туманимизнинг ижобий имижини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

2017 йилдан бошлаб “Тараққиёт кўзгуси” газетаси рангли тарзда чоп этилаяпти. Амударё телевидениеси кўрсатувлари 2019 йилнинг бошидан рақамли форматда, айни кунларда деярли бутун Қорақалпоғистон, қолаверса, қўшни Хоразм вилояти ва Туркманистон Pеспубликасининг айрим ҳудудларида намойиш этилмоқда. Эндиликда телеканал кўрсатувлари ҳар куни эрталабки соат 7:00 дан 24:00 гача давом этаяпти.

Амударё туманида матбуот ва оммавий ахборот воситаларини ташкил этиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича шунча ишлар амалга оширилаётган экан, кўнглимизда бир савол пайдо бўлади: “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телеканали, amunews.uz веб-сайти ва “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририятлари қандай маблағлар ҳисобидан фаолият кўрсатаяпти?

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда туман газета ҳамда телевидениеларига маҳаллий бюджетдан ҳам, давлат бюджетидан ҳам маблағ ажратилмайди. Улар фақат обуна, реклама ва бошқа пуллик хизматлардан тушаётган маблағлар ҳисобидан фаолият юритишади.

“Тараққиёт кўзгуси” газетасининг жорий йил январь ойидаги обунаси 3185 нусхани ташкил этди. Аксарият муштарийларимиз 3 ойга ва ярим йилликка обуна бўлгани сабабли, йилнинг охирги чорагида бу кўрсаткич 2 минг атрофида бўлади. Босмахона харажатлари ҳамда солиқлар, ишчиларнинг иш ҳақлари, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларнинг ошиб бораётганини инобатга олсак, газета обунаси ҳисобидан йиғилган маблағ ушбу матбуот ва оммавий ахборот воситалари фаолияти учун кўп бўлса, 5-6 ойга етади, холос.

Биз нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон Pеспубликасининг бошқа ҳеч бир туманида йўқ бўлган бундай маънавият ва маърифат ўчоқларининг фаолиятида узилишлар бўлиб қолишидан хавотирдамиз. Ўзбекистон Pеспубликасидаги энг илғор туманлардан бири ҳисобланган Амударё туманининг ҳар бир зиёли, юртпарвар аҳолиси қалбида ҳам мана шундай хавотир уйғониши табиий, албатта.

Яна шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси туманимиз ҳаётининг 86 йиллик залворли тарихини ёрқин ифода этиб келаётган манбадир. “Ўз қутлуғ тарихи, қадри, ҳаёт тарзи ва дунёқараши қандай кечаётганлигини, ҳозирги даврнинг ёрқин қирраларини англашни истаган ҳар бир инсон газета саҳифаларини варақласин, шундагина бир бутун ҳаёт тарзининг бой хазинасидан баҳраманд бўлишига, ўзининг кимлигини чуқурроқ англаб олишига аминман”, деб ёзган эди газета ҳақида фалсафа фанлари номзоди Турсунбой Давлатбоев.

Шунинг учун ҳам биз сизларни туманимизда фаолият кўрсатаётган матбуот ва оммавий ахборот воситаларини сақлаб қолиш ҳамда уларни янада ривожлантириш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг обунасини давом эттириб, фаол обуначилар сафига қўшилишга чақирамиз. Боиси, газета тақдири фақат журналистларга эмас, барчамизга дахлдордир. Газета – халқимизнинг маънавий бойлиги.

Қолаверса, сиз-у бизнинг газетага обуна бўлишимиз интернет фойдаланувчиларини Амударё тумани ҳаётидаги воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва ўзгаришлар билан тезкор таништириб келаётган, салкам 10 йиллик тарихга эга бўлган amunews.uz веб-сайти ҳамда 5 йилдан буён интернет орқали эфирга узатиб келинаётган “Жайхун садоси” интернет радиоси таҳририятлари учун ҳам моддий ва маънавий кўмак бўлади.

Шу ўринда эътиборингизни яна бир нарсага қаратмоқчимиз. Ўтган йилнинг охирида, босма нашрлар обунаси мавсумида мамлакат ОАВларида, хусусан, ижтимоий тармоқларда баъзи корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг мажбурий обунани амалга ошираётгани хусусида қатор материаллар ёритилди. Бу мазмундаги ахборотларнинг интернет саҳифаларида кўп ва хўб бериб борилиши гўёки, кўпчилик одамлар онгида “газетага обуна бўлмаслик керак” деган фикрни шакллантирди, назаримизда.

Шуни яхши англашимиз лозимки, бирор-бир корхона, ташкилот, хўжалик ёки муассаса раҳбарияти томонидан меҳнат жамоаси аъзоларини маънавиятли ва маърифатли бўлишга ундаш, улар ўртасида китоб ёки босма нашрлар тарғиботини амалга ошириш – бу “мажбурлаш” дегани эмас. Шахсий даромадини нимага ишлатиш ҳар бир ходимнинг ўз ихтиёрида. Унга зўравонлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Яна бир нарсани унутмаслигимиз керакки, инсоният тараққиётида кундалик ҳаётимизда ҳар бир оммавий ахборот воситасининг ўз ўрни, аҳамияти бор. Тўғри, интернетдаги сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали биз янгиликлардан тезкор равишда хабардор бўлишимиз мумкин. Аммо, газета ёки китобни варақлаб ўқиш инсон миясининг фикр юритиш ва тафаккур қилиш қобилиятларини янада сайқаллаб, унинг дунёқарашини ривожлантириши олимлар томонидан аллақачон исботланган.

Ҳурматли юртдошлар!

Биз Сизни – барча соҳа меҳнаткашларини туманимиз матбуот ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг 2020 йил учун обуна жараёнида фаол иштирок этишга чақирамиз. Халқимизда: “Кўпдан йиғилса, кўл бўлади”, деган сермаъно ибора бор. Шундай экан, меҳнат ҳақимиз ёки оилавий даромадимиз ҳисобидан оз бўлса ҳам газета обунасига ҳисса қўшсак, хайрли ишга қўл урган бўламиз.

Бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз, азизлар!

Санобар ХЎЖАМУPОДОВА, 40-сонли мактаб директори,  Қорақалпоғистон Pеспубликаси Халқ ўқитувчиси.

Мавлонберган ТАЖИБОЕВ, шифокор, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган соғликни сақлаш ходими.

Матназар АЙТБОЕВ, “Айтбой Отахон” фермер хўжалиги раиси, Ўзбекистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган пахтакор.

Муродбой ХУДОЙБЕPГАНОВ, Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган саноат ходими.

Қувонч БАЙМУPОДОВ, тадбиркор, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019