14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Жамият 👁 393

ҚАРС – ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ

ҚАРС – ИККИ ҚЎЛДАН ЧИҚАДИ

Оиланинг мустаҳкам қўрғонга айланиши кўп жиҳатдан эр-хотиннинг ўзаро аҳиллигига боғлиқ. Оила қўрғонининг устуни эркак бўлса – бу қўрғоннинг ободлиги аёлнинг ақл-фаросати туфайлидир. Лекин кўпчилик ҳолатларда оила қадриятларининг ўта муҳим бу жиҳатига эътиборсизлик туфайли эр-хотин орасига совуқчилик тушиб, оилавий можаролар келиб чиқаётгани сир эмас. Кўп масалаларда эркак оилада ўз ўрнига эга эмас. Бу деганим, кўпинча пул топган ёки чет давлатларга чиқиб ишлаб келган аёлларнинг эрларига нисбатан устунликка интилишлари, қайнота-қайнонасига, ҳатто эрига гап қайтариш, фарзандлари келажагини  ўйламай, ўзбирлармонлик билан ҳукмфармолик қилишлари оқибатида келиб чиқадиган арзимаган ҳолатлар эр-хотиннинг ажрашишига сабаб бўлмоқда. Ахир қайнона ҳам она. У нафақат эрининг онаси, балки набираларининг севимли бувиси. Ана энди айтинг, қандай қилиб қайнона ўз жигаргўшаларига бегоналардай муносабатда бўлиши мумкин?

Кўпинча келинпошшаларимиз оила сирини сақлаш ўрнига кўчага олиб чиқишади, оила сирини ҳар кимга сочиб, қўни-қўшнилар билан бирга қайнонасининг ғийбатини қилади. Қаранг, оилавий жанжал қаердан келиб чиқади? Албатта, келиннинг  “оғзи бўш”лиги ва муомалада нўноқлиги, уқувсизлигидан.

Мен бир келинни биламан у келин бўлиб тушган уйидаги тартиб-қоидаларни менсимади, борини кўтаролмади, йўғига бардоши етмади. Оиласидагилар билан гап талашиб, ота-онасиникига кетиб қолди. Қизининг айби бор-йўқлигини, ҳатто тушунишни ҳам истамаган онаси: “тор қорнимга сиққан қизим кенг уйимга ҳам сиғади”, деб жанжал кўтарди. Қуда-қудағайини, куёвини тингламади. Икки набираси билан қизини уйига олиб кетди. Маслаҳат қилгувчиларни қувиб солди, ўз сўзидан қайтмади.

Орадан вақт ўтиб, келинчак маҳалла офисига келиб, боқувчиси йўқлиги, уй-жойга муҳтожлигини айтиб, ёрдам сўради. Кўз ёшини тиёлмаган келин минг афсус ва пушаймон билан ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Онасининг гапига киргани, болаларини тирик етим қилгани учун пушаймонлигини айтиб, надомат чекди. Эри болаларини оиласига қайтариш мақсадида  эшигига неча марта бош уриб борганида кўнмагани учун ўзини-ўзи лаънатлади. Лекин энди кеч эди,  эри аллақачон уйланган, ғишт қолипдан кўчганди.

Назаримда ёшларимиздан кўра, кўпроқ катталар орасида оқибатини ўйламай иш қилувчилар кўпайиб кетаётганга ўхшайди. Катталар ёшларга турмуш қийинчиликларини енгиб ўтишда елкадош бўлиш ўрнига уларнинг нотўғри қарор қабул қилишларига замин яратиб, юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келишига сабабчи бўлмоқда.

Халқимизда “қарс – икки қўлдан чиқади”, деган ибратли ҳикмат бор. Демак, ҳурматли қайноналар ҳам ўз ўрнида янги тушган келиннинг янги оила тутумларига кўникиб кетишлари учун шароит яратишлари, келинга билмаганларини ўргатиб, оила қадриятларидан сабоқ беришлари керак бўлади. Эрини севган келин ҳеч қачон унинг онасини беҳурмат қилмайди. Назаримда, қайноналарнинг ортиқча талаблари, қайнсингилларнинг қайноналик қилишга мойилликлари, баъзи қайноталарнинг оғир-босиқ бўлмасликлари, ота бўлиб оилада адолат тамойилларига амал қилмасликлари келинпошшаларнинг “тили чиқишига” олиб келади.

Демак, қандай вазиятда бўлмасин, оиланинг устуни бўлмиш эркак, у қайнотами, ёш отами, ким бўлишидан қатъий назар, ўз ўрни, мавқеини билиб иш тутиши, қайнона қайнотадан, келин эса умр йўлдошидан маълум маънода бир поғона пастда туришларини унутмаслиги керак. Ана шунда, азизлар, оилада ҳамма иш жойида, бадастир бўлади.

Гулбаҳор ЎРОЗОҚОВА, Чордара маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари, кексалар ва фахрийлар масалалари бўйича маслаҳатчи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019