16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:55
Фан ва таълим 👁 494

“СИЗГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРА ОЛАМАН” ДЕБ НОМЛАНГАН НОАНЪАНАВИЙ ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

“СИЗГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРА ОЛАМАН” ДЕБ НОМЛАНГАН НОАНЪАНАВИЙ ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ёшларнинг чет тилларни ўрганишига таълимнинг барча босқичларида ҳам улкан эътибор қаратилмоқда. Бу борада такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда инглиз тили фани биринчи синфлардан бошлаб оғзаки нутқ ва қувноқ ўйинлар шаклида ўргатиб келинмоқда. Ўқувчилар 2-синфдан бошлаб, асосан тил грамматикасини ўрганишга киришадилар. Шуниси қувончлики, ўқувчиларда инглиз тилига қизиқиш жуда кучли ва бу ўз натижаларини бераётир.

16-сонли умумий  ўрта таълим мактабида ҳам инглиз тилини ўргатиш яхши йўлга қўйилган. Фан ўқитувчилар янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиб, машғулотлар давомида ўқувчиларнинг пухта ўзлаштиришларини таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. Ноанъанавий, янги педагогик технологиялар асосида дарс машғулотларини, турли танловларни ташкил қилишиб, ўқувчиларнинг ўз билимларини намойиш этишларига имконият яратишмоқда.
Яқинда мактабдаги инглиз тили фани бўйича тажрибали ўқитувчилардан бири бўлган Гулзира Янгибоева 4-синф ўқувчиларининг саводхонлигини аниқлайдиган  PIRLS халқаро тадқиқотлар талаблари бўйича ноанъанавий очиқ дарс ташкил этди. “Сизга қандай ёрдам бера оламан” деб номланган ушбу қизиқарли машғулотда ўқувчиларнинг олган билимларини ҳаётда қай даражада қўллай олиш кўникмаси синовдан ўтказилди.

Шуниси эътиборга сазоворки, ўқувчилар мазкур дарсга пухта тайёргарликлар кўришгани очиқ дарсда қатнашган ўқитувчилар ва ота-оналарни қувонтирди. Ўқитувчи уларни гуруҳларга бўлинган ҳолда топшириқларни бажаришга жалб этди. Мавзу юзасидан ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини дадил билдириб, ўзлари ифодалаган гапларни амалда кўрсатиб ҳам бердилар. Натижада гуруҳлар орасида дўстона муҳит яратилди.

Очиқ дарс ноанъанавий бўлганлиги боис ўқувчилар улкан қизиқиш ва эътибор билан машғулотни давом эттирдилар, ғолиблик учун интилиш ҳам ғоят самимий эди. Очиқ дарс мавзуси юзасидан ўқувчилар ўзлари дарсликдан ташқари шеърларни ифодали айтишди, инглиз тилида ўқиш ва ёзиш кўникмаларини, оғзаки нутқини ривожлантириш мақсадида берилган турли суратларни  шарҳлаш топшириғи, айниқса, қизиқарли бўлди.

Бу топшириқни ўқувчилар гуруҳ бўлиб бажарганлиги – уларда ҳамжиҳатликда ютуқлар сари интилиш ҳиссини уйғотди. Дарс сўнгида очиқ дарсда ўқувчиларнинг билими, тезкорлиги, зукколиги одилона баҳоланди. Ўқувчиларга шу кунги янги мавзу тушунтириб берилди ва уйда бажариш учун вазифалар топширилди.
Ноаънавий очиқ дарс ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини яна ҳам оширди.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026