16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:06
Иқтисодиёт 👁 1,224

Тор ёп маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан янги иш ўринлари яратилмоқда

Тор ёп маҳалласида ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан янги иш ўринлари яратилмоқда

Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида, энг чекка ҳудудлар ва овулларда ҳам иқтисодиётни жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш фаровонлигини юксалтириш бугунги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланган. Ушбу эзгу мақсадларни бевосита маҳаллабай тизимида ҳаётга татбиқ этишда ҳоким ёрдамчилари институтининг ўрни беқиёсдир. Айнан улар халқ ичига кириб бориб, одамларнинг дарду ташвишларини тингламоқда, бандлик ва тадбиркорлик масалаларида яқин кўмакчи бўлиб, юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Амударё туманидаги Тор ёп маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритаётган Қаҳрамон Муродовнинг фаолияти юқоридаги фикримизнинг яққол тасдиғидир. Унинг ташаббуси билан қисқа вақт оралиғида маҳаллада улкан ўзгаришлар бўй кўрсатди, қатор оилаларнинг доимий даромад манбаи шаклланди.

Жорий йил бошидан бери 14 нафар фуқаро ҳоким ёрдамчисига оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдириб мурожаат қилган эди. Қувонарлиси шундаки, уларнинг барчасига имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. Натижада, ҳудудда чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш йўналишларида янги фаолият турлари бошланди. Бундан ташқари, бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг 11 нафари мавсумий ва доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

Томорқадан унумли фойдаланиш оила даромадларини ошириш, қолаверса, бозорларимиздаги тўкин-сочинлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг самарали йўлидир. Бугунги кунда Тор ёп маҳалласида яшовчи Юнус Исмоилов, шунингдек, Садулла Қодиров ва унинг рафиқаси Меҳрибон Қодировалар каби миришкор юртдошларимиз ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб, элга ибрат бўлиб келмоқдалар. Ҳоким ёрдамчиси бу жараёнда уларга замонавий агротехник тадбирлар бўйича зарур маслаҳат ва тавсияларини бериб, доимий равишда амалий кўмак кўрсатиб келмоқда.

Ҳудудда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида ҳам салмоқли ишлар қилинмоқда. Мисол учун, Муҳаббат Танешовага ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва кўмаги асосида 20 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Ушбу маблағ ҳисобидан ўз тикувчилик цехини очган тадбиркор аёл нафақат ўз оиласини тебратмоқда, балки шогирди Кумушой Ражаповани ҳам иш билан таъминлаб, унинг доимий даромад манбаига эга бўлишига ҳам сабабчи бўлди.

Ҳоким ёрдамчиси яна бир маҳалладоши Дилором Эримбетовага ҳам бевосита амалий ёрдам кўрсатиб, ҳудудда нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашди. Бу орқали Дилором Эримбетова ўзи ҳамда яқин қариндошларининг бандлигини таъминлашга эришди ва аҳоли дастурхонига кундалик истеъмол маҳсулотларини етказиб бермоқда.

Маҳалла ёшларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳам ҳоким ёрдамчисининг эътиборидан четда қолмаган. Жумладан, Сардор Бутанов 312-сонли қарор асосида 100 миллион сўм миқдорида кредит олиб, замонавий автомобилларни ювиш шохобчасини барпо этди. Саломат Жумабоев эса автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш дўконини очиб, ўз бизнесини бошлади. Умуман олганда, 2026 йилнинг биринчи чорагида маҳаллада учта янги тадбиркорлик субъекти – озиқ-овқат савдо шохобчаси, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш масканлари ташкил қилинди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, чекка овул ва маҳаллаларда бу каби сервис ва савдо шохобчаларининг очилиши ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан улкан аҳамиятга эга. Бу аҳолининг узоғини яқин қилади, шаҳар марказига боришга кетадиган вақт ва маблағни тежайди ҳамда маҳалла инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқади.

Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омили ҳисобланади. Жорий 2026 йилда Тор ёп маҳалласида ижтимоий реестрга киритилган 78 та оиланинг турмуш шароити чуқур ўрганилиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича махсус «Индивидуал дастур» ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, кредит ва субсидиялар бериш, деҳқончилик учун ер майдонлари ажратиш, уй шароитларини яхшилаш каби комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ҳоким ёрдамчисининг бевосита иштирокида ишсизларнинг 4 нафарини доимий ишга, 3 нафарини жамоат ишларига жалб этиш, шунингдек, норасмий секторда ишлаётганларни расмий рўйхатдан ўтказиш тизимли режа қилиб олинган эди. Ҳозирнинг ўзидаёқ ушбу мақсадли ишлар ўз мевасини бериб, камбағал оилалардан 3 киши доимий иш билан таъминланди, 7 киши эса ўзини ўзи банд қилиб, 4 нафар фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада ушбу оилаларнинг даромади ошиб, улар камбағаллик реестридан чиқарилмоқда. Ёшлар бандлиги йўналишида эса касб-ҳунар ва тадбиркорликка қизиқувчи жами 9 нафар фуқаронинг 2 нафари тадбиркорлик сир-асрорларини, 5 нафари эса муайян касб-ҳунарни ўрганиш мақсадида махсус ўқув курсларига йўналтирилди.

Амударё туманининг Тор ёп маҳалласида ҳоким ёрдамчиси томонидан олиб борилаётган бундай самарали ишлар аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтиришга, ҳудудда тадбиркорлик муҳитини яхшилашга ҳамда ҳар бир инсоннинг жамиятда ўз ўрнини топишига хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026