01.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.11.2026, 07:24
Саломатлик 👁 347

Бепул кардиоскрининг: мобил ангиограф ёрдамида мураккаб диагностика амалиётлари ўтказилмоқда

Бепул кардиоскрининг: мобил ангиограф ёрдамида мураккаб диагностика амалиётлари ўтказилмоқда

Юрак-қон томир касалликлари бутун дунёда энг кўп учрайдиган ва инсон ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган хасталиклар сирасига киради. Шу боис, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул, деган тамойил асосида юртимизда кенг кўламли профилактика ишлари олиб борилмоқда. Инсон қадрини улуғлаш ва унинг соғлиғини асраш мақсадида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бугун ўзининг амалий натижаларини бермоқда. Ана шундай хайрли ва муҳим тадбирлардан бири Амударё туманида ташкил этилди.

Пойтахтдан, хусусан, Миллий тиббиёт марказидан келган юқори малакали бир гуруҳ мутахассислар Амударё тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, замонавий ва махсус ускуналар ёрдамида маҳаллий аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар. Ушбу тиббий кўрикнинг асосий йўналиши халқ орасида кардиоскрининг деб аталувчи ўта муҳим жараён, яъни коронарография амалиётини бажаришга қаратилди. Мутахассислар томонидан олиб келинган махсус мобиль ангиограф аппарати ёрдамида юракнинг коронар томирларини аниқ ва тезкор текшириш имконияти яратилди.

Тиббиётда ушбу амалиёт инфарктгача бўлган ҳолатларни эрта аниқлаш ва ўлимга олиб келувчи оғир юрак хуружларининг олдини олишда энг самарали усул сифатида баҳоланади. Миллий тиббиёт маркази шифокорларининг чекка ҳудудларга ташрифи эса бундай мураккаб текширувларни марказга бормасдан, беморларнинг бевосита яшаш жойида амалга ошириш имконини бермоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронография бу юракни озиқлантирувчи қон томирларининг ҳолатини махсус контраст модда ва рентген аппарати ёрдамида текширишнинг энг ишончли усули ҳисобланади. Жараён давомида малакали шифокор беморнинг қўл артерияси орқали ингичка катетер киритади ва юрак томирларига контраст модда юборилади. Натижада рентген монитори орқали томирларнинг ички ҳолати, улардаги тиқилиш ёки торайиш даражаси жуда аниқ кўринади. Одатда 15 ёки 30 дақиқа давом этадиган бу текширув кўкрак қафасида оғриқ ёки сиқилиш ҳис қилган, жисмоний ҳаракат вақтида ҳансирашдан азият чекадиган, шунингдек, юрак инфаркти гумон қилинган беморлар учун ўта зарур амалиёт саналади. Ушбу аниқ ташхислаш усули шифокорларга кейинги даволаш тактикасини тўғри танлашга, зарур ҳолларда эса томирларга стент қўйиш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолишга яқиндан ёрдам беради.

Энг қувонарлиси шундаки, мазкур чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва мураккаб диагностика амалиётлари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун мутлақо бепул амалга оширилмоқда. Жараёнда биринчи навбатда барча нафақадаги фуқаролар, 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар, шунингдек, ижтимоий реестрда камбағал оила сифатида рўйхатга олинган юртдошларимиз қамраб олинди. Улардан ташқари, Афғон уруши ҳамда Чернобиль ҳалокати қатнашчилари ҳам ушбу бепул кардиоскрининг дастурига киритилган бўлиб, зарурат туғилганда уларга тиббий суғурта доирасида бепул стент қўйиш амалиёти ҳам бажарилиши кўзда тутилган. Бундай эътибор ва ғамхўрлик аҳолининг давлатга ва эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Инсон саломатлиги бебаҳо бойликдир. Ўз вақтида ўтказилган тўғри ва аниқ текширувлар кўплаб оғир асоратларнинг олдини олишга, энг муҳими, инсон ҳаётини асраб қолишга хизмат қилади. Амударё туманида ташкил этилган бу галги тиббий акция ҳам юртдошларимизни ўз соғлиғига эътиборли бўлишга чақириб, давлатимиз томонидан халқ саломатлиги йўлида яратилаётган улкан имкониятларнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026