03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 05:57
Жамият 👁 468

Автомобилларни ювиш шохобчаларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Автомобилларни ювиш шохобчаларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг шахсий ҳамда мулкий хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бугунги кунда энг устувор вазифаларидан саналади. Айниқса, сўнгги пайтларда автотранспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида  кенг қамровли профилактик тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1 июль кунидан 1 август санасига қадар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида бу каби тадбирлар қамрови янада ортмоқда.

Мазкур ойлик профилактик тадбирлар доирасида Нукус шаҳрида ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан аҳоли ўртасида, хусусан, ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари билан мунтазам равишда тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Нукус шаҳрида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаларида ўтказилаётган учрашувлар бунинг яққол далилидир.

Ушбу жараёнда масъул ходимлар томонидан автотранспорт бошқарувчиларига ўзларига тегишли бўлган мулкни кўздан қочирмаслик, автомобилларни қаровсиз ва назоратсиз қолдирмаслик юзасидан қатъий тавсиялар берилмоқда. Айниқса, транспорт воситаларининг эшикларини қулфламасдан, калитларини ичида қолдириб кетиш ҳолатлари турли кўнгилсизликларга, жумладан, автомобилни ўғирлаш ва олиб қочиш каби оғир турдаги жиноятларга сабаб бўлиши мумкинлиги кундалик ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириб ўтилмоқда. Бундай эътиборсизлик ва бепарволик нафақат мулкдорга жуда катта миқдорда моддий зарар етказади, балки бутун жамият хавфсизлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Шу сабабли, ҳар бир ҳайдовчи ўз транспорт воситасига нисбатан ҳушёр ва масъулиятли бўлиши шартлиги уқтирилмоқда.

Тадбирлар давомида фақатгина ҳайдовчилар эмас, балки автомобилларни ювиш шохобчаларининг масъул раҳбарлари ҳамда у ерда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар билан ҳам алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳам зарур тавсиялар берилмоқда. Уларга ўз кундалик иш фаолиятлари давомида атрофдаги ҳар қандай шубҳали ҳолатларга асло бефарқ қарамасликлари бўйича зарур кўрсатмалар берилмоқда.

Хусусан, хизмат кўрсатиш ва тозалаш учун олиб келинган транспорт воситаларини кўздан кечириш вақтида уларда қон доғлари ёки бошқа турдаги йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда турли авария излари, яъни шубҳали ва кескин шикастланишлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда ҳудудий Ички ишлар бўлимларига хабар бериш тизими ва унинг тартиб-қоидалари тушунтирилмоқда. Чунки, бу каби шубҳали излар ва белгилар қандайдир оғир жиноятнинг ёки жабрланувчини ҳодиса жойида ёрдамсиз ташлаб кетиш билан боғлиқ бўлган мудҳиш авариянинг асосий ашёвий далили бўлиши мумкин. Автомобилларни ювиш шохобчалари ходимларининг вақтида ва тезкорлик билан берган хабари туфайли содир этилган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш ёки жабрланган фуқароларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.

Нукус шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчаларида ўтказилган тушунтириш ишлари одамларни янада ҳушёрликка чақиришга ва энг асосийси, эҳтимолий жиноятлар ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир. Ҳар бир мулкдор ва фуқаро ўз шахсий хавфсизлиги ҳамда мулки учун биринчи навбатда ўзи жавобгар эканлигини унутмаслиги, атрофдагилар эса шубҳали ҳолатларда фаол фуқаролик позициясини намоён этиши бугунги кун талабидир.

"Хавфсиз ва соғлом юрт" ойлиги доирасида амалга оширилаётган бу каби тарғибот ва профилактик чора-тадбирлар ҳар бир фуқаронинг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлашга, уларнинг хавфсизлигини кафолатлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026