14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Фан ва таълим 👁 347

ТАРИХ ФАНИ ОЙЛИГИ МАЪЛУМОТЛАРГА БОЙ ВА ЖУДА ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

ТАРИХ ФАНИ ОЙЛИГИ МАЪЛУМОТЛАРГА БОЙ ВА ЖУДА ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

Шукурки, халқимиз мустақилликка эришганидан сўнг, ўзининг тарихини, дунё илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган аллома, фозил-фузалолари маънавий меросини ўрганиш бахтига мушарраф бўлди. Шу жумладан, улуғ саркарда, жаҳонгир, турк, араб, форс халқлари тарихини, диний, дунёвий ва фалсафий билимларни чуқур эгаллаган Амир Темур ибн амир Тарағай ҳаёти ва фаолияти билан ҳам чуқур танишиш ва ибрат олиш бахтига эришдик.

 Туманимиздаги 65-сонли умумий ўрта таълим мактабида 29 январь куни январь – тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанлари ойлиги деб белгиланганлиги муносабати билан ўтказилган “Тарихни англаш ўзликни англашдир” деб номланган маърифий-маънавий кечада ҳам бу борада батафсил сўз юритилди.

Амир Темур 1360-1385 йилларда Мовароуннаҳрни мўғул хонлигидан озод қилиб, ягона марказлашган давлат тузди, 1370 йилда Мовроуннаҳр тахтига ўтирди ва Самарқандни ҳокимият пойтахти этиб белгилади. Кейинчалик Сирдарёнинг қуйи ҳавзасидаги ерларни – Тошкент вилоятини, Фарғона водийсини, Хоразмни ўз ҳукмронлигига қўшди. Ҳаётининг сўнгги йилларида Эрон, Ироқ, Закавказье мамлакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва Туркияни ҳам ишғол қилиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига, ғарбда Ўрта ер денгизигача, жанубда Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирди. Ушбу йирик марказлашган давлатни адолат билан бошқарди, ўзини оддий халқ вакилидан улуғ санамади. У илм аҳилларини, шоирларни жуда қадрлади ва фаолиятига ғамхўрлик қилди. Шунингдек, халқ фаровонлиги, мамлакат ободлиги учун курашди. “Темур тузуклари” асари бугунги давр ёшлари учун улкан маънавий меросдир. Уни ўрганиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Шаҳло Сафарбоева, давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Омонгул Жумабоевалар томонидан фан ойлиги якунига бағишлаб ўтказилган мазкур тадбирда ўқувчилар соҳибқирон Амир Темур бобомиз амалга оширган ана шу буюк ва оламшумул ишлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Тадбирда иштирок этган 9-синф ўқувчилари Амир Темур ҳаётига доир саҳналаштирилган кўринишда олис тарихимизнинг бир парчасини ўз ижролари орқали жонлантиришди. Ўқувчиларнинг тарихий шахслар образини ўзгача виқор ва маҳорат билан ижро этгани уларнинг улуғ бобокалонларимиз ҳаётини чуқур ўқиб, ўрганини яққол кўрсатиб берди. Шунингдек, 5-синф ўқувчилари “Темур тузуклари”дан намуналарни зўр иштиёқ билан ёд айтдилар. Шундан сўнг, 8-синф ўқувчилари ҳозирги даврдаги Конституциямизнинг ўқувчи ёшларга тааллуқли моддаларини ёд айтиб, шарҳлаб беришди.

Тадбирда мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид кўргазма ҳам намойиш этилди.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган энг муҳим ишлардан бири мактаб музейи ташкил этилганлиги бўлди. Эндиликда музейни томоша қилган ўқувчилар ўзлари таълим-тарбия олаётган мактаб ҳақида кўпгина билимларга эга бўладилар. Фан ойлиги ўқитувчилар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам қизиқарли ва таассуротларга бой бўлиб ўтди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019