13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Жамият 👁 3,653

Наврўз – қадимий ва боқий байрам

Наврўз – қадимий ва боқий байрам

Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховати, кўп минг йиллик қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.

И. Каримов.

Қишнинг изғирин ва аёзли кунлари тугаб, барчамиз интиқ  бўлиб кутаётган  фаслларнинг келинчаги бўлган баҳор фасли ўзининг  ўзгача ифори ва майин шабадаси билан дилларни хушнуд айлаб, юртимизга ташриф буюрди. Мусаффо осмонимизда чарақлаб турган ва илиқ тафтини беминнат улашаётган офтоб ҳам биз учун янада кўпроқ нур соча бошлади. Баҳор фасли ўзининг мафтункор байрамларга бойлиги билан ҳам гўзалдир. Нафосатга бой халқаро хотин-қизлар куни баҳорнинг илк айёми. Наврўз эса ўзида қадимий анъана ва урф-одатларимиз, меҳр-оқибат ва саховат каби юксак инсоний фазилатларни намоён этиши билан ажралиб туради. Бир неча минг йиллик тарихга эга ушбу байрам аждодларимиз томонидан шарқона "Янги йил” сифатида кенг нишонланиб келинган. Деҳқончилик мавсумининг бошланиши Наврўз шодиёналарида ўз ифодасини топган. Шунинг учун ҳам асрлар оша бу байрам боқий қадрият, миллий маросим сифатида яшаб келмоқда.

Кўп асрлар давомида хурофотга берилган кимсалар Шарқ халқларининг умумий байрами Наврўзни йўқ қилиб, ҳалок қилиб юборишга ҳаракат қилдилар. Аммо Наврўз барҳаётлигича қолаверди, қайта тирилаверди. Ота-боболаримиз ҳар қандай шароитда ҳам , ҳатто яширинча бўлса-да, Наврўзни нишонлаганлар, байрамга хос удумларни адо этганлар. Наврўз байрами аслида табиатнинг ўзидан келиб чиққан, кун ва тун тенглашгач, кунларнинг узайиши ва узлуксиз меҳнат бошланишидан дарак берувчи байрамдир. Наврўз сўзи  форсча "Нав – янги, рўз – кун” яъни "Янги кун” маъносини билдиради. Наврўзнинг янги кун деб аталиши ҳам бежиз эмас. Бу куни, яъни 21 март куни кун ва тун тенглашиб, кунлар узаяди ва Она табиат ўз меҳр-мурувватини намоён этади. Деҳқонлар ерга қўш солишади. Ўтган аждодлар руҳи ёд қилиниб, уларнинг мозорлари ободонлаштирилади. Оммавий равишда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади.

Ота-боболаримиз, буви-момоларимиз бу байрамни нишонлаб, турли-туман, ранг-баранг удум ва маросимлар ўтказишган. Наврўз байрамига атаб аждодларимиз махсус кийимлар тайёрлашган ва уларни кийиб байрам қилишган. Бу қадимий, анъанавий Янги йил байрамимиз ҳақида улуғ боболаримиз Абу Райҳон Беруний "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида, Маҳмуд Қошғарий "Девону луғотит-турк” асарида қизиқарли маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Юқоридаги асарларда баён этилишича, Наврўзни байрам сифатида нишонлаш милоддан аввалги VI – V асрларда бошланган.

Қадимда Наврўз байрами бир ҳафта ёки ўн кун нишонланган. Барча йигит-қизлар Наврўз байрами ҳафталигида турли оммавий ўйинлар ўйнаганлар. От ўйин, чуллик, лапар айтишув, ип ўйинлари,варрак учириш кабилар шулар жумласидандир. Булардан ташқари, кўпкари-улоқ, кураш, турли ҳайвон ва паррандалар "жанг”лари, халқ ўйинлари ўтказилган.

Наврўз байрамида ўзига хос миллий таомлар тайёрланади. Шулардан энг тотлиси, байрам кўркига янада кўрк қўшувчи таом бу – сумалак бўлиб, у илк кўклам даракчиси, барака, ҳосилдорлик, тўкин-сочинлик, аҳил-лик, тан-сиҳатлик ва эзгулик тимсолидир. Сумалак ҳақида жуда кўп афсоналар мавжуд. Барча афсоналарнинг туб мазмун-моҳиятида умумийлик мужассам. Афсоналар мазмунида болаларини очликдан қутқариш мақсадида чора излаган Она кўкатлардан таом пиширишга интилади. Барча маҳсулотларни қозонга солиб қайнатиб, болаларини овутади ва ухлаб қолади. Кечаси фаришталар ёрдамга келади. Тонгда таомга илоҳий таъм киради. Натижада бу таом болаларни ўлимдан сақлаб қолади. Шунинг учун сумалак сўзи "етти малак” маъносини билдиради. Бу илоҳий таом ҳозирги кунда ҳам Наврўз айёмининг тансиқ таомларидан бири бўлиб келмоқда. Сумалак тайёрлашдан олдин ёши улуғ кишиларнинг дуолари олинади. Ота-боболарнинг руҳларини шод этиш учун "Қуръон” тиловат қилинади. Сумалак пишириш жараёнида қўни-қўшниларнинг аҳил-иноқлиги, ҳамжиҳатлик ва бирдамлилиги мустаҳкамланади. Нафақат, сумалак пиширишда, балки Наврўз бошланиши билан барча гина-кудуратлар унутилиб, турли сайиллар ўтказилади.

Бугунги кунга келиб, Президентимиз Ислом Каримовнинг миллий ўзликни англаш, маънавий қадриятларимизни тиклашга қаратилган юксак эътибори туфайли Наврўз юртимизда умумхалқ байрами деб эълон қилинди ва ҳар йили анъанавий тарзда кенг нишонланмоқда. 

Ирода ИБОДУЛЛАЕВА,

НДПИ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026