“БИЗЛАР КИЧИК АСКАРЛАРМИЗ!”
Туманимиздаги 36-сонли умумтаълим мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган адабий-мусиқий тадбир ана шундай номланди.
Мактабнинг 2-синф ўқувчилари томонидан тайёрланган адабий-мусиқий тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари Расул Холмуродов очди ва жажжи болажонларни Ватан ҳимоячилари куни билан қизғин табриклади.
Шундан сўнг 2-синф ўқувчилари “Биз кичик аскарлармиз!” деб номланган ватанпарварликни тараннум этувчи байрам дастурини намойиш этдилар. Ҳарбийчасига шахдам қадам ташлаш, марш қўшиқларини ижро этиш қобилиятларини намойиш этишиб, Она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар. ҳарбий ватанпарлик туйғуларини ифода этувчи мақоллар айтишди.
Тадбирда туманимиз ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари таркибида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этишди. Ҳарбийлардан С.Султонов ва Ф.Муҳаммадиевлар қалбларида фахр-у ифтихор билан “Биз кичик аскарлармиз!” деб ҳарбийчасига қадам ташлаб, Ватанга муҳаббат туйғуларини шеър ва қўшиқлари оқрали ифода этган болаларга мустақил Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти, куч-қудрати ҳақида гапириб бердилар, Ватанга хизмат қилиш олий бурч эканлигини таъкидладилар.
Бўлиб ўтган байрам тадбирида болалар, яъни кичик аскарлар ҳарбийлар, билан машҳур “Катюша” қўшиғини биргаликда ижро этдилар.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶