12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:43
Фан ва таълим 👁 319

Туман кичик фан олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди

Туман кичик фан олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди

Мамлакатимизда ёшлар иқтидорини ривожлантириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишига кенг йўл очиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўқувчи-ёшлар учун турли йўналишларда танлов ва мусобақалар кенг кўламда ташкил этилмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида ёшларнинг илм-фанга бўлган қизиқишини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда NEWBRIDGE ўқув маркази ҳамкорлигида 3–4 ҳамда 5–6-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тили ва математика фанлари бўйича кичик фан олимпиадаси ташкил этилди.

Мазкур олимпиада 9 июндан 4 июлга қадар бўлиб ўтди. Унда 3–4-синфлардан 250 нафардан зиёд ва 5–6-синфлардан 180 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Олимпиада иштирокчиларининг билимларини аниқлаш ва фанга бўлган қизиқишларини баҳолаш мақсадида адолат ва холислик мезонлари асосида ўтказилди.

Яқинда мазкур олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомурадов, бўлим методисти Райҳон Якубова, NEWBRIDGE ўқув маркази директори Жўрабек Гулмирзаев, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда бўлим бошлиғи Ялғаш Шомурадов сўзга чиқиб, ғолиб ва совриндор ўқувчиларни самимий муборакбод этди. Шунингдек, мазкур олимпиада ёш авлодда фанга бўлган қизиқишни янада ошириш, уларни ижодий ва мантиқий фикрлашга ундашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Қолаверса, келгусида бу каби танловлар кўламини янада кенгайтириш мақсад қилингани қайд этилди.

Беллашувда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар туман ҳокимлиги ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шу билан бирга, тадбир доирасида NEWBRIDGE ўқув маркази томонидан ғолиб ўқувчилар учун моддий рағбатлар ҳам тақдим этилди.

Хусусан, 1-ўринни эгаллаган иштирокчиларга 5 миллион сўмлик, 2-ўрин соҳибларига 3 миллион сўмлик ва 3-ўринни қўлга киритган ўқувчиларга 2 миллион сўмлик ўқув курслари учун ваучерлар совға қилинди. Ушбу рағбатлар орқали ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг билим олишга бўлган интилишини кучайтириш ҳамда иқтидорли ёшларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, олимпиадада фаол иштирок этган ва юқори натижа кўрсатган 10 нафар иқтидорли ўқувчига махсус сертификатлар ҳамда 4 ой мобайнида ўқув курслари учун 50 фоизлик чегирма тақдим этилди.

Бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшларда аниқ фанларга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг салоҳиятини тўлақонли намоён этиш, билим ва қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шу билан бир қаторда, бу каби танловлар орқали иқтидорли ўқувчилар саралаб олиниб, улар мамлакат миқёсда ўтказиладиган фан олимпиадаларида иштирок этиш учун тайёрлаб борилади. Бу эса, ўз навбатида, туманимиз ўқувчиларининг мамлакат миқёсидаги танловларда фаол иштироки учун замин яратади.

“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бу каби ташаббуслар орқали ёш авлоднинг таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор нафақат уларнинг келажаги, балки мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

Райҳон Якубова, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси методисти.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026