12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Жамият 👁 546

МАНҒИТ ШАҲРИНИНГ КИЧИК ШАҲАРЧА ҚИЁФАСИНИ ОЛГАН МАҲАЛЛАСИ

МАНҒИТ ШАҲРИНИНГ  КИЧИК ШАҲАРЧА ҚИЁФАСИНИ ОЛГАН МАҲАЛЛАСИ

Мамлакатимизда маҳалла институтини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг мазмун-моҳиятида, аввало инсон омилига эътибор, унинг ҳаётдан рози, обод ва фаровон яшашини таъминлашдек устувор вазифалар мужассам. Маҳалла масъуллари эса ана шу устувор вазифаларни собитқадамлик билан бажаришга ҳамиша бурчлидирлар.

Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи Амударё туманидаги ҳар томонлама, айниқса, инфратузилмаси жадал ривожланаётган маҳаллаларидан бири саналади. Айни пайтда 1025та оилада 3242 нафар аҳоли истиқомат қилаётган маҳалла ҳудудида замон талаблари даражасидаги истироҳат боғи, Амударё тарихий-ўлкашунослик музейи, 4та болалар боғчаси, “Sayamed” кўз касалликлари клиникаси, 1та мини стадион, Амударё БЎСМ ва унга тегишли марказий ўйингоҳ, ёпиқ бассейн, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими маъмурий биноси, 82-сонли  умумтаълим мактаби, “Баркамол авлод” болалар мактаби, хорижий тилларга ихтисослашган хусусий мактаб, 3та чойхона, 2та тозаланган сув сотиш шохобчалари, 2та савдо-сотиқ дўкони, 1та АЁҚШ, мебель ишлаб чиқариш, кўрпа қавиш цехлари, замонавий фотостудия мавжуд. Маҳалла инфратузилмасининг замон талаблари даражасида ривожланаётганини ҳисобга олсак, ҳатто Манғит шаҳрининг марказий қисмига нисбатан ҳам қиёфаси кўркам, халқ талаб ва эҳтиёжлари даражасидаги шаҳар ичидаги шаҳарча дейиш мумкин.

Ишсизликка барҳам бериш, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ёшлар, аёл-қизларнинг бандлигини таъминлашда “Маҳалла еттилиги”нинг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этмоқда. “Маҳалла еттилиги”нинг ҳамкорликдаги ўрганишлари натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, 19 нафар фуқаронинг хонадонлари томи шиферлаб берилди, яна 5та хонадон томини шифер билан ёпиш ишлари давом этмоқда.

Ҳудудни энг обод ва фаровон гўшага айлантириш мақсадида МФЙ раиси А.Мадраҳимов раҳбарлигида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Фақат 2023 йил давомида давлат маблағи ҳисобидан Жумуртов, Фирдавсий номли, Исломобод ва Ҳумоюн номидаги кўчаларнинг 2,5 км. қисмида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилди, Бирдамлик кўчасининг 2 км. қисмига тош-шағал тўшалди. Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир маҳаллага давлат бюджетидан ажратилган 500 млн. сўм маблағ ҳисобидан Бирдамлик кўчаси аҳолисининг электр энергияси таъминотини  яхшилаш мақсадида 1та 250 кВт кучланишга эга трансформатор, Фирдавсий номидаги ва Исломобод кўчалари  аҳолиси учун 1та электр насос ўрнатилиб берилди. Шунингдек, Олмазор кўчасига 1та, Фирдавсий номли ва Ниҳол кўчаларига 1та болалар ўйин майдончалари қуриб берилиб, Олмазор кўчасига шағал-тош тўшалди.

Маҳалла аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳумоюн номли кўчага 4та, Исломобод кўчасига 1та кузатув камералари  1-Ниҳол кўчалари ободонлаштирилиб, 1,5 км. қисмига шағал-тош ётқизилди.

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган эътибор туфайли маҳаллада ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, доимий даромад манбаига эга бўлган ёшлар ҳам талайгина.

МФЙ раиси А.Мадраҳимовнинг фаолият қўлами эса олмазорликларнинг янги-янги режалари, орзулари билан янада кенгайиб бораверади. Айни пайтда маҳаллада 2024 йил учун белгиланган режаларни адо этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ҳамжиҳатлик билан бошлаб юборилди.

Хусусан, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан лойиҳа қиймати 15,1 млрд. сўм бўлган 11,6 км. масофадаги йўлни бетонлаштириш, 2024-2025 йилларда Бирдамлик ва Янгибоғ кўчалари оралиғида 120 ўринли МТТ биносини қуриш, Ниҳол ва Фирдавсий номидаги кўчаларнинг 2 км. қисмини асфальтлаш, Бирдамлик, Исломобод, Ниҳол кўчаларига тунги ёритгичлар ўрнатиш, пиёдалар йўлакчаси қуриш, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 250 кВт кучланишга эга 3та трансформатор ўрнатиш ва оқар сувдан фойдаланиш сифатини оширишда тежамкорликни таъминлаш учун 2 км. узунликда бетон ариқчалар қурилишини амалга ошириш, ҳудуддаги “Баркамол авлод” болалар мактабини реконструкция қилиш режалаштирилган.

– Белгиланган ушбу режавий ишларни бажаришда мен маҳалладошларимга суянаман, – дейди МФЙ раиси А.Мадраҳимов. – Мақсадимиз эса битта – халқимиз ўз ҳаётидан рози, эртанги кунига ишонч билан яшашини таъминлаш.

Ишонч бор жойда ўсиш, ривожланиш бўлади. Биз ҳам ишонч билан айта оламизки, А.Мадраҳимов раҳбарлигида Олмазор МФЙда амалга оширилаётган ишларда халқнинг ишончидан куч олган тараққиёт одимлари бор ва бу олмазорликлар турмуш тарзида, маҳалланинг кўркам  қиёфасида акс этиб турибди.

 Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026