25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:22
Жамият 👁 550

Аскар оналари шарафланди

Аскар оналари шарафланди

Юрт ҳимоячиси деган шарафли номга муносиб бўлиб, мустақиллигимизни, она-заминимизни кўз-қорачиғидек асраб-авайлаб келаётган Ватанимизнинг мард ва жасур ўғлонлари бор экан, ҳаётимиз сокин, турмушимиз фаровон. Шу боис ҳар йили мамлакатимизда 14 январь санаси шарафли бурчини адо этаётган ватан посбонларининг байрами сифатида кенг миқёсда нишонланади. Байрам муносабати билан юртимиз бўйлаб ҳар хил мусобақалар, байрам тадбирлари ташкил қилинади.

Айтиш жоизки, бу байрам нафақат Ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган юрт ўғлонларининг, балки уларни мард, жасур, ҳақиқий юртпарвар қилиб вояга етказган оналарнинг ҳам байрамидир. Эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асраётган, ғайрат-шижоати, соғлом тафаккури билан ёшларга ўрнак бўлаётган аскар ўғлонларимизнинг оналарини ҳар қанча шарафласак, эъзозласак арзийди. Зеро, фарзанди қалбига Ватанни асрашдек муқаддас бурч туйғусини жойлаган, унинг соғлом, баркамол вояга етиши учун бутун борлиғини бахшида этган аёл азиз ва мўътабардир.

Яқинда Амударё тумани Маданият марказининг концерт залида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа бошқармаси ҳамда туман Мудофаа бўлими масъуллари, ҳокимлик вакиллари, туманимиздаги ҳарбий сафарбарлик қисмлари масъуллари ва уларда хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Байрамга муддатли ҳарбий хизматда ўзининг Ватан олдидаги бурчини адо этаётган аскарларнинг оналари ҳам таклиф этилди.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очиб берди ҳамда барча Ватан ҳимоячиларини, уларнинг оналарини, қолаверса, бутун юртдошларимизни Қуролли Кучларимиз ташкил қилинганининг 28 йиллиги билан табриклади. Шунингдек, соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида Миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар бир йигит учун юксак шон-шараф ишига айланганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирда айни кунларда Ватан олдидаги бурчини адо қилиб, ҳарбий хизматни ўтаётган мард, жасур аскарларнинг оналари ҳам сўзга чиқиб, ҳаммани байрам билан қутлади. Ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган аскарлардан Элдорбек Қодировнинг онаси Гавҳар Собирова, Жавлонбек Олимовнинг онаси Гулора Жуманиёзовалар ўғиллари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганлигини, аскарнинг ота-онаси сифатида ўзларига кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиздан миннатдор эканликларини фахр-у ифтихор билан сўзладилар.
Байрам тадбири туман Маданият бўлими хонандаларининг ажойиб куй-қўшиқларига уланди. Ватанни мадҳ этувчи, тинчлик-осойишталикни тараннум қилувчи куй-қўшиқлар, дилрабо рақслар байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Ватан ҳимоясидек шарафли ишни ўз бурчи деб биладиган мард ўғлонларни тарбиялаб вояга етказган азиз ва мўътабар оналарга туман ҳокими ва тадбир ташкилотчиларининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари топширилди.
Чиндан ҳам, Ватан ҳимояси ҳар бир йигитнинг шарафли бурчидир. Она юртини кўз қорачиғидек асраб, ҳимоя қилишга қодир бўлган ўғлонларни тарбиялаб вояга етказган оналарни эса қанчалик эъзозласак ҳам кам.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, туман Хотин-қизлар қўмитасининг бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026