25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 21:41
Жамият 👁 317

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни БЎЛҒУСИ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ УСТОЗИ

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни БЎЛҒУСИ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИНГ УСТОЗИ

Она Юрт ҳимоячиси. У Ватан тараққиёти, халқ осойишталиги ва тинчлигини сақлашдек муқаддас бурч туйғуси билан яшагувчи инсон. Унинг орзу-ниятлари ҳам, интилишлари ҳам Ватан, халқ тақдири, келажаги билан боғлиқ. Ҳаётини Ватанга садоқат билан хизмат қилишдек буюк вазифани адо этишга бағишлаган Она юрт ҳимоячилари бўлиш ҳар бир йигитнинг энг катта орзуси.

\Холимбег овулидаги 17-сонли умумтаълим мактабининг чақириққача ёшларни тайёрлаш ва жисмоний тарбия бўйича раҳбари Турсунбой Тагаев болалигиданоқ ана шундай орзу оғушида яшади. 1983 йилда Бухоро Давлат педагогика институтининг бошланғич ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия факультетига ўқишга кирди. Қатъий ҳарбий интизом асосида олиб бориладиган институт таҳсили жараёнида шуни англаб етдики, ҳақиқий Ватан ҳимоячисини тарбиялаш – Ватан сарҳадларида собит аскарлар хизматидан ҳам масъулиятлироқдир. Чунки Она юрт ҳимоясига ҳар жиҳатдан етук, жисмонан кучли йигитларни саралаш умумтаълим мактабларидан бошланади.

У 1988 йилда институтни муваффақиятли тугатиб, бошланғич ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлади. Нафақат ўзи туғилиб-ўсган Холимбег овулида, балки туманимизнинг Қиличбой мавзесида Турсунбой Тагаев ўз дарс ўқитиш услуби, айниқса, чақириққача ёшларни тайёрлаш бўйича олиб борадиган машғулотларидаги изчиллик ва аниқлик туфайли танилди. Ўқувчилари эса ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия дарсларининг билимдонларига айланишди.

Фидойиликнинг, айниқса, таълим-тарбия соҳасидаги ҳалол меҳнатнинг қадри ҳамиша баланд. 2019 йилнинг 1 октябрь санаси  - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Турсунбой Тагаев Қорақалпоғистон Халқ таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги фидойи меҳнати бир неча марта юқори ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги  томонидан эътироф этилиб, фахрий ёрлиқлар билан мукофотланди.

Дарвоқе, Холимбег овулида ҳарбийлар оилалари сафи анчагина. Турсунбой Тагаевнинг шогирдларидан Жамол Бобожонов, Каромаддин Дўсиевлар ҳарбий соҳани танлашган ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилишмоқда. Холимбегликлар фарзандларининг Она юрт ҳимоячиси бўлишдек шарафли  касбни танлашларида қарийб 31 йилдан бери ёшлар қалбида ватанпарварлик ғояларига садоқат туйғусини уйғотиб, маънан ва жисмонан етуклик сари ундаб, таълим ва тарбия бериб келаётган юзлаб инсонларнинг  севимли устози, ватанпарварликнинг ҳақиқий тарғиботчиси Турсунбой Тагаевнинг муносиб ҳиссаси бор.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026