Мақсадимиз аҳолига муносиб турмиш шароитини яратиш
Юртимизда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкалари мулкдорларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун фойдаланилмоқда.
Яъни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олинган ер участкалари эвазига маҳаллий бюджетдан етарли даражада компенсация пуллари тўлаб берилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур жарёнлар Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 3 августдаги “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5491-сонли фармойиши ва Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсалрга етказзилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1047-сонли қарори асосида тартибга солинган.
Қорақапоғистон Pеспубликасида сўнги икки йилда жами 438 та объект давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ажратилиб, шундан 36 таси нотурар,
402 таси турор жой объектларидир.
Ушбу ер участкаларининг давлат ва жамият эҳтиёжлари учун фойдаланилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида эса Қорақапоғистон Pеспубликаси маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 58 млрд.16,4 млн.сўм маблағлари ажратилди.
Албатта, кундан-кун янгиланиб бораётган юртимизда ободонлаштириш ва қурилиш, жумладан бунёдкорлик ишлари давом этади. Бундан кўзланган асосий мақсад — аҳолига муносиб турмиш шароитини яратишдир.
Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶