“ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИМ – МАҚТАНИШИМ”
Қорақалпоқ халқининг миллий тили – қорақалпоқ тили олис тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтиб, доимо ривожланиб, бойиб бораётган тилдир. Айниқса ўзига хос халқона оҳангдаги достонлари, терма, айтишувлари, турли маросимлардаги ижро этиладиган қўшиқлари, рақслари ўзига хослиги, жозибадор ва мазмундорлиги билан бошқа халқлар вакилларини ҳам ўзига жалб қилади.
Шу боисдан ҳам қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган куни – 1 декабрь санасида кенг миқёсда нишонланди.
Бизнинг 39-сонли мактабимизда сана муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир “Қорақалпоқ тилим – мақтанишим” деб номланди.
Тадбирга мактабнинг ўрта ва юқори синфларининг ўқувчилари жалб этилди. Улар дастлаб қорақалпоқ тилининг ривожланиш тарихи хақида маъруза тингладилар. Т.Қайинбергенов, И.Юсуповларнинг шеърлари ижро этилди. Ажиниёз Қўсибай улининг “Бўзатов” достонидан намойиш этилган саҳна кўриниши, тўй-маросимлар қўшиқлари, йигит-қизларнинг айтишувлари, қорақалпоқ халқ мақолларининг ўқувчилар томонидан ўзига хос ўйноқи ва оҳангдор қилиб ижро этилиши барчада улкан таассуротлар қолдирди.
Шунингдек, “Қорақалпоқ тили билимдони” танлови мазкур фандан ўқувчиларнинг олган билимларини синовдан ўтказди.
Тадбир ўқувчиларимизнинг қорақалпоқ тилига қизиқишларини янада оширди.
Гулноз Отамуротова, 39-сонли мактабнинг
қорақалпоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶