12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Жамият 👁 448

АМУДАРЁ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБИДА "МАРТАБАНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!" МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБИДА "МАРТАБАНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!" МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Халқимиз севиб нишонлайдиган байрам саналари кўп. Бундай саналар инсонлар қалбида тинчлик-осойишталикка шукроналик, ўзаро меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик туйғуларини янада мустаҳкамлайди, миллий ўзликни англаш, бобомерос маънавий қадриятларга садоқат, ватанпарварлик ҳисси билан яшашга ундайди. Ана шундай байрам саналаридан бири шу кунларда 1 декабрь — қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилаётган байрамона тадбирлар ҳам нафақат Қорақалпоғистон Республикаси, балки бутун мамлакатимиз халқлари учун миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик байрами сифатида умумтаълим мактабларида, давлат ва жамоат ташкилотларида, олий таълим муассасаларида тантанали равишда нишонланмоқда.

Қорақалпоқ тили бу заминда яшовчи ҳар бир инсоннинг фахр-у ифтихори, миллатидан қатъий назар, оилаларда, таълим-тарбия муассасаларида фарзандларимиз севиб ўрганадиган, ушбу тилда мулоқот қилишдан ифтихор ҳиссини туядиган жарангдор тил сифатида қадрлидир. Шу билан бирга бу тил халқимизнинг кўрки, зийнати, қорақалпоқ миллатини дунёга танитувчи бетакрор кўзгусидир.

Бу ҳақда Амударё ихтисослаштирилган мактабида бўлиб ўтган, қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 36 йиллигига бағишланган “Мартабанг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусидаги байрам тадбирида мактаб ўқувчи-ёшлари, уларнинг устозлари ифтихор билан сўз юритдилар.

Тантанали байрам тадбирининг аввалида мазкур мактаб ўқувчилари қорақалпоқ тилининг тарихи, шаклланиш жараёнлари ва қардош халқлар орасидаги нуфузи хусусида маърузалар ўқидилар. Шунингдек, мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёт тўгараги аъзолари қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналари, мақол ва маталлар асосида сўз ўйинлари ташкил этишиб, қорақалпоқ мумтоз ва ҳозирги замон адабиётининг таниқли намояндалари ижодларига мансуб асарлардан парчалар ва шеърларни ифодали ўқиб бердилар.

Тадбирнинг адабий қисми қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Унда мактабнинг бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан кичик саҳна кўринишлари намойиш этилиб, унда қорақалпоқ тилининг ўзига хос жилвалари, сўз бойлиги, миллий-маънавий жиҳатдан тарбиявий аҳамияти маҳорат билан очиб берилди. Саҳна кўринишлари орқали ҳалоллик, тўғрисўзлик, халқпарварлик, она Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат туйғуларига устуворлик берилгани тадбир иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

“Мартабанг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусидаги маънавий-маърифий ва адабий-мусиқий тадбирнинг мусиқий қисми барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Унда Амударё тумани Маданият бўлими санъаткорлари томонидан махсус тайёрланган “Куйларимга жаранг берган она тилим!” деб номланган концерт дастури намойиш этилди. Амударё туманининг иқтидорли санъаткорлари томонидан маҳорат билан ижро этилган қорақалпоқ куй ва қўшиқлари, жозибадор рақслари байрам тадбирининг янада жўшқин таассуротларга бой ўтишини таъминлади.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026