16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:16
Жамият 👁 1,040

ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео)

ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео)

1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди. Шундан буён мазкур сана дунё бўйлаб нишонлаб келинади.  

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга зарур шароитлар яратиш ва улар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу сана юртимизнинг барча ҳудудларида кенг нишонланади. Шу куни хаста, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар ҳолидан хабар олинади. Уларга ҳомий ташкилотларнинг дори-дармонлари, тиббий воситалар, таянч-ортопедия мосламаларидан иборат совғалари топширилади. Турли тадбирлар, хайрия марафонлари, концертлар, бадиий кўргазмалар ташкил этилади.

Шундай тадбирлардан бири 3 декабрь куни Амударё туманидаги “Бек” тўйхонасида бўлиб ўтди. Байрам тадбирига тўйхона маъмурияти ҳомийлик қилди. Тадбирда тумандаги ногиронлар жамияти аъзолари, кўзи ожизлар жамияти аъзолари иштирок этди.

Шу ўринда айтиш керакки, 3 декабрь куни дунё бўйлаб Халқаро ногиронлар кунининг ўтказилиши ногиронларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокидан юзага келган муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, ногиронлиги бўлган шахслар қадри, ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Бу кун аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами, имконияти чекланган инсонларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, улар жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўмаклашишга чорлаш, бир-биримизга меҳр-мурувват кўрсатишга ундаш рамзи сифатида нишонланиб келинади.

Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, ҳокимлик масъуллари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Туман ҳокими ногиронлиги бўлган юртдошларимиз билан самимий суҳбат қуриб, уларга байрам совғалари улашди.

Юртимизда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларни моддий таъминлаш мақсадида ногиронлик нафақалари берилади. Айтиш жоизки, туманимизда жорий йил 1 декабрь ҳолатига жами ногиронлик бўйича нафақа олувчилар сони 4 минг 29 нафар бўлиб, шундан болаликдан ногирон бўлган ижтимоий нафақа олувчилар 1 минг 753 нафарни ташкил қилади.

Шунингдек, 1-гуруҳ ногиронлари 368 нафарни, 2-гуруҳ ногиронлари 1 минг 765 нафарни, 3-гуруҳ ногиронлари эса 143 нафарни ташкил этади.

Туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимлари туман бўйича якка ёлғизлар, ётиб қолган пенсионерлар ва 1-2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатларини алоҳида шакллантириб, ушбу тоифа фақароларга нафақа пулларини  биринчи навбатда уйларига етказиб берилиши юзасидан Халқ бақнки билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Байрам тадбирида ногиронлиги бўлган шахсларга туман касаба уюшмалари кенгаши томонидан ҳам қимматбаҳо совғалар берилди.  Қолаверса, мамалакатимизда ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида ажратилган 5 та ногиронлик аравачалари, 5 дона ҳасса, 5 та эшитиш мосламалари ўз эгаларига топширилди.

Бу каби тадбирлар жамиятда эзгулик, меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, жисмоний имконияти чекланган шахсларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий исботидир.

Чарос АPСЛОНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026