МАКТАБЛАP ЎҚУВЧИЛАPИ МАЪМУPИЙ ИДОPАЛАPГА САЁҲАТГА БОPИШДИ
`Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда амалда бўлган қонуний- меърий ҳужжатларга ўқувчилар кўнглида ҳурмат ҳиссини юксалтириш ҳамда амал қилиш кўникмаларини тарбиялаш мақсадида туман Халқ таълими ва Адлия бўлимлари, Маъмурий ишлар бўйича туман суди ҳамкорлигида 64- сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг Маъмурий ишлар бўйича туман судига, 82 -сонли ва 31 -сонли мактаблар ўқувчиларининг эса Туман Адлия бўлимига саёҳати ташкил этилди.

Ўқувчилар саёҳат давомида мазкур идоралар ходимлари фаолиятининг мақсад вазифалари, иш жараёнлари, уларга яратилган шароитлар билан танишдилар , унумли ишлашлари учун қулай шароитларга эга муҳташам ва кўркам биноларни қуриб, фойдаланишга топширган қурувчилар маҳоратига юксак баҳо бердилар.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг эмин- эркин ва тинч -осойишта яшаши, истаган касб - ҳунарини эгаллаб, меҳнат қилиши учун барча шароитлар яратилган.Фуқаролар шаъни, қадр -қимматини юксак тутиб, уларнинг бахтиёр яшашларини таъминлаётган қонунларимизни эса чуқур ўрганиш, ҳурмат қилиш лозим. Мактаблар ўқувчиларининг маъмурий идораларга саёҳати бу борада муҳим аҳамият касб этади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶