“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ТАЪЛИМ СОҲАСИ ФАХРИЙЛАРИ САЁҲАТГА ЧИҚИШДИ
“Кексалар ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси томонидан соҳада узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган фахрийлар учун ҳудуддаги муқаддас қадамжолар, тарихий масканлар ҳамда диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилди. Меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида жойлардаги театр, концерт ва музейларга ташриф буюришди. Фахрийлар “Шайх Жалил бобо зиёратгоҳи”, “Чилпиқ” қўрғонига зиёрат қилишди.
Саёҳатчилар учун Нукус шаҳридаги “Манғит чойхонаси”да тушлик иссик овкат ташкил қилиб берилди. Шундан сўнг, фахрийлар марҳум Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилиб, Қуръон тиловат этишди. Саёҳат давомида И.Савицкий номли санъат музейига ташриф буюриб, у ердаги кўплаб экспонатлар ва кўргазмалар билан танишишди. Шундан кейин Бердақ номли театрда “Фарзанд ташвиши” спектаклини томоша қилишди.
Саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтган фахрийлар мазмунли ҳордиқ чиқаришганини айтиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
У.Абдураҳмонов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶