12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Адабиёт 👁 439

42-сонли мактаб ўқувчилари Ахборот-кутубхона марказига саёҳатга олиб борилди

42-сонли мактаб ўқувчилари Ахборот-кутубхона марказига саёҳатга олиб борилди

Китоб – ақл чироғи, инсоннинг камолотга етишида йўлчи-юлдуз. Шу боис, китобхонлик халқимиз учун энг устувор қадрият сифатида эъзозланади. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни эса ниҳоятда катта.

Умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, тадбиркор ёшларнинг билимини янада ошириш, уларни миллий руҳ билан суғорилган адабиётлар билан яқиндан таништириш мақсадида Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган китобхонлик тарғиботига бағишланган давра суҳбатлари, “Ёш китобхон”, “Намунали китобхон оила” мавзусидаги кўрик-танловлар, ўқувчи-ёшларнинг кутубхоналарга саёҳат тадбирлари китобсевар ёшларга олам-олам завқ бағишламоқда.

Жорий йилнинг 20 апрель санасида 42-сонли умумтаълим мактаби китобсевар ўқувчиларининг Амударё  Ахборот-кутубхона марказига саёҳати ҳам қизиқарли таассуротларга бой ва мароқли ўтди.

Китобсевар ўқувчи-ёшларни Ахборот-кутубхонанинг хизмат қилиш бўлими ходими Гуласал Қўчқорова ва кутубхоначи опалари мамнуният билан кутиб олишди Ахборот-кутубхона марказининг хизмат қилиш бўлими ходимаси Гуласал Қўчқорова Ахборот-кутубхона фаолияти, айни пайтдаги мавжуд китоб  жамғармаси, китобларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида ўқувчиларга кенг  тушунчалар ва  маълумотлар берди. Шу билан бирга кутубхонанинг янги адабиётлар бўлимига келтирилган янги китоблар ҳақида ҳам зарур маълумотлар бериб, китобхон ёшларга соҳаларга оид бўлимларда жамланган болаларбоп адабиётларни ўқишни тавсия қилди. Хусусан, овқатланиш  гигиенеси, ўсмир ёшлар гигиенаси, шунингдек, атрофимиздаги олам билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар ҳақидаги адабиётлар билан батафсил таништирди.

Шундан сўнг, “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси координатори, кутубхонага саёҳат ташкилотчиси, журналист ва шоира Робия ЙЎлдошева билан ўқувчи-ёшларнинг дилдан суҳбати ташкил этилди.

Робия Йўлдошева китобнинг ўз ҳаётида тутган ўрни, шахс сифатида шаклланишидаги юксак аҳамияти ҳақида сўз юритиб, китоб – инсонни тарбияловчи, орзулар сари етакловчи қудратли куч эканлигини таъкидлади. Китоб – энг яқин сирдош, маслаҳатгўй, йиқилганда суягувчи, ғам босганда дилга малҳам, толиққанда мадор, куч-қувват, кўнгил камларини тўлдиргувчи, қалб дардига малҳам, оби ҳаёт чашмаси, дея таърифлади у.

Дарвоқе, Ахборот-кутубхона марказининг айни пайтдаги китоб жамғармаси 64053 та бўлиб, шундан бадиий адабиётлар 46109, адабиётшуночликка оид китоблар 1305, табиий ва аниқ фанлар йўналишидаги илмий оммабоп ва назарий адабиётлар 5305 тани ташкил этади. Ахборот-кутубхонада китобларнинг электрон нусхалари ҳам мавжуд ва китобхонларга бу хизмат туридан фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар турли саволлар билан мурожаат қилдилар ва масъуллар томонидан қониқарли жавоблар олдилар. Шу билан бирга кутубхонага уюштирилган саёҳатдан завқ-шавқ олганларини изҳор этдилар. Китобсевар ёшлар ўзбек, қорақалпоқ ва бошқа миллат ёзувчилари қаламларига мансуб бадиий адабиётларни мутолаа қилиш учун танлаб олдилар.

Кутубхонага саёҳат тадбири қизиқарли таассуротларга бой ва мароқли бўлди.

Рисолат ИБРАГИМОВА, 42-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026