16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:12
Жамият 👁 654

ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тўйлар, маросимлар, оилавий тантаналар  халқимиз ҳаётининг кўзгуси, азалий қадриятларидандир. Яхши кунларида бир-бировнинг қувончига шерик бўлиш, қайғули дамларида суянчик бўлиш – асрлар оша яшаб келаётган, турмуш тарзимиздан ўрин олган урф-одатларимиздир.

Афсуски, кейинги йилларда тўй-маросимлар бавдавлат оилаларнинг “бори”ни кўз-кўзлайдиган минбарга айланиб, ортиқча сарф-харажатлар, исрофгарчиликларга йўл қўйилаётгани кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. 2019 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қабул қилган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори шу боисдан ҳам юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Ушбу қарорга мувофиқ қабул қилинган Низомда эса тўй, маросимларни, оилавий тантаналарни ўтказиш тартиблари, ушбу қоидаларга бўйсунмаганларга бериланган чоралар белгиланган.

Ушбу тартиб-таомиллар келгуси 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Туманимизда ушбу қарор ва унга кўра қабул қилинган Низом мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди. Гуруҳ айни кунларда туманимизнинг барча ҳудудларида йиғилишлар ўтказиб, унда сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирувчи тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар авж олиб кетганини, бу айрим оилаларни тўй, маросимларни ўтказишда қийин ҳолатга солиб қўяётгани ва бунга эндиликда чек қўйиш лозимлиги ҳақида ҳаётий мисоллар орқали тушунтирмоқдалар.

Яқинда шундай йиғилишлардан бири Қипчоқ овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Йиғилишдао вул фуқаролар йиғини масъул ходимлари, ҳудуд аҳолиси ва туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишни йиғин раиси С.Наметов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари - Маҳалла Кенгаши раиси ўринбосари М.Казаков, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергановлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг “Тўйлар оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ва унга мувофиқ қабул қилинган Низом аҳамияти ҳақида батафсил тушунчалар бердилар, турмушимизга татбиқ этиш бу борадаги камчиликларга барҳам  беришини таъкидладилар.

Ана шундай йиғилишлар туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Хитой, Қиличбой овул фуқаролар йиғинларида ҳам ўтказилди.

Отабек ИБРАГИМОВ,
“Маҳалла” Кенгаши раиси ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026