ЕP МУНОСАБАТЛАPИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН НИЗОЛАPНИ БАPТАPАФ ЭТИШ МАСАЛАСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
15 октябрь куни тумандаги “Беш овул” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли вакиллари, туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари масъул ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Pеспубликаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Еркин Утениязов “Ер муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқиш ҳақида” тушунчалар берди. У ўз маърузасида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб, ердан илмий асосланган тарзда оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат эканлигига кенг тўхталди.
Очиқ мулоқот иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олдилар.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶