15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 22:08
Сиёсат 👁 722

2024 йилда Халқ қабулхонасига асосан қайси йўналишларда мурожаатлар келиб тушди?

2024 йилда Халқ қабулхонасига асосан қайси йўналишларда мурожаатлар келиб тушди?

Улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Одамий эрсанг демагил одами, ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” деган сатрларининг моҳиятига назар соладиган бўлсак, чуқур ҳаётий фалсафани илғаймиз. Бу сатрларда одамларнинг дард-у, ташвишлари билан яшашнинг улуғ саодат экани ифода этилган. Чиндан-да, инсон учун ўзи туғилиб ўсган замин қадрдон одамларининг, юртдошларининг орзу-умидларини ушалтириш йўлида қилаётган меҳнати таҳсинга сазовор. Халқнинг хоҳиш-истакларига, мурожаатларига қулоқ осиб, муаммоларига ўз вақтида ечим топишни мақсад қилган Халқ қабулхоналари бугун ана шу мақсад йўлида самарали фаолият юритмоқда.

Албатта, ҳар бир аҳоли вакилини ўзи яшаб турган ҳудуддаги Халқ қабулхоналарининг фаолияти, келиб тушаётган мурожаатлар кўлами ва энг асосийси, ўша мурожаатнинг тақдири нима бўлгани ҳақидаги маълумотлар қизиқтирса ажаб эмас. Бу борада сўз кетар экан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига 2024 йил давомида виртуал қабулхона орқали ва тўғридан-тўғри келиб тушган мурожаатлар ҳамда уларнинг натижалари бўйича тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасига Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2024 йил бошидан 31 декабрь санасига қадар жами 5 минг 190 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Турли хил масалаларни ўз ичига олган ушбу мурожаатлардан 5 минг 127 таси кўриб чиқилган, 3 минг 764 та мурожаатлар қаноатлантирилган. Шунингдек, 1 минг 884 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинган, 1 минг 870 та мурожаатларга ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 10 та мурожаатлар узоқ муддатли назоратга олинган. 1 минг 129 та мурожаатларга тушунтириш берилган, 30 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган, 46 та мурожаатлар рад этилган, 147 та мурожаатлар тугатилган, 11 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган. Қолган 63 та мурожаатлар кўриб чиқилиш жараёнида.

Маълумки, аҳоли томонидан энг кўп қайси масала юзасидан мурожаат тушаётгани ўша жабҳадаги ислоҳотларни ёки фаолиятни тубдан ўрганишни ва масалани тадқиқ этишни тақозо этади, ушбу масалага алоқадор қайсидир идора-ташкилот ёки мутасадди раҳбарни сергакликка чақиради. 2024 йил давомида туманимиз аҳолиси томонидан энг кўп болалар нафақаси масаласида, яшаш шароитларини яхшилаш, уй-жойни таъмирлаш ва қуриш учун ёрдам бўйича, алимент ундириш юзасидан, шунингдек, даволаниш ва жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам бўйича, “Ёшлар дафтари”га киритилган талабаларнинг шартнома тўловлари бўйича, маҳаллалар ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфалтлаш каби бир қатор масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпчилиги ўз ечимини топаётганидан юртдошларимиз мамнун. Туманимиздаги Бештом маҳалласи аҳолисини кўп йиллардан бери ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётган эди. Бу борада туман Халқ қабулхонасига аҳоли вакилидан келиб тушган мурожаат ўз натижасини бериб, ҳудудга 11,4 км узунликдаги ичимлик суви қувури тортилди. Натижада Бештом маҳалласидаги 241та хонадонга “оби ҳаёт” кириб боришига эришилди.

Сўнги йилларда юртимизда мутасадди идораларнинг, сектор раҳбарларининг халқ билан мулоқот қилиши ҳамда халқни қийнаб келаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, иложи борича тез ва самарали ҳал этиши учун сайёр қабуллар ташкил этилаётгани ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

Йил давомида Амударё туманида ҳам сектор раҳбарлари томонидан режа асосида тумандаги овул ва маҳаллаларда 309 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, сайёр қабуллар давомида 1 минг 207та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 1 минг 191та мурожаатлар кўриб чиқилган, 1 минг 129та, яъни 95 фоиз мурожаатлар қаноатлантирилган. 988 та мурожаатлар ижобий ҳал қилинган, 122та мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар бериш орқали ҳал қилинган бўлса, 19та мурожаат узоқ муддатли назоратга олинган. Шунингдек, 62та мурожаатларга тушунтиришлар берилиб, қолган 16та мурожаатлар кўриб чиқилиш жараёнида.

Бундан ташқари, мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида Алишер Навоий номли маҳалладан 371та, Жумуртов шаҳарчасидан 300та, Қиличбой овулидан 285та, Бойовул маҳалласидан 194та, Қорамон маҳалласидан 178та ҳамда Тўлқин овулидан 177та мурожаатлар тушгани қайд қилинган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан, туманимиздаги 16та давлат идоралари ва ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан 14та тақдимнома, 2та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф, 12та кўрсатма хатлар чиқарилган ҳамда 2 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 4 нафарига ҳайфсан берилган 3 нафар ходим эса огоҳлантирилган.

Ўзи яшаётган юрт тақдирига, юртдошлари тақдирига бефарқ бўлмаган, бошқаларнинг ғам-ташвишини ўзимники, дея қабул қиладиган ҳар бир инсонда дахлдорлик ҳисси бўлади. Сўзимиз сўнгида, ана шу дахлдорлик ҳисси сиз-у, бизни асло тарк этмасин, деймиз.

А.Оразбаев, Амударё тумани Халқ қабулхонаси мудири

А.Мадраҳимова, журналист

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026