“БАPКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАP МАPКАЗИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАP КУНИ” ТАДБИPИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 14 сентябрида туман “Баркамол авлод” болалар марказида 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбирга марказ тўгаракларига қатнашаётган ўқувчи ёшлар, уларнинг ота-оналари ва барча қизиқувчи аҳоли иштирок этдилар.
Улар дастлаб марказдаги мавжуд тўгараклар ҳақида маълумотлар билан таништирилди ва машғулотлар жараёнини кузатдилар. Шунингдек, ўтган ўқув йили давомида ўқувчиларнинг кўрик-танловларда эришган ютуқлари, улар меҳнати маҳсули бўлмиш юмшоқ ўйинчоқлар, тикувчилик, тўқувчилик намуналари, турли моделларни қизиқиб томоша қилдилар.
Шундан кейин марказ ўқувчилари ижросида она Ватанни, бахтиёр болаликни, устозларни улуғловчи қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди.
“Очиқ эшиклар куни” тадбири барча ота-оналарга, ўқувчи ёшларга манзур бўлди, марказ тўгаракларига қизиқишларини оширди.
О.PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶