17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:25
Жамият 👁 769

ҚАЛБИМИЗДА ФАХP УЙҒОТГАН ОЧЕPК

ҚАЛБИМИЗДА ФАХP УЙҒОТГАН ОЧЕPК

“Тараққиёт кўзгуси” газетасининг 2019 йил 17 июль сонида эълон қилинган “Дунёни ром этган Манғитлик сартарош” очеркини ўқиб, жамоамиз ва мен жуда фахрландик. Ўзим ва жамоамиз номидан очерк муаллифи, журналист Pобия Йўлдошевага ва газета таҳририятига чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз.

Чунки  бизнинг жамоамиз билан фахрланишимизга юз фоиз асосимиз бор. Шахсан мен Шомуродовлар оиласи билан 1961 йилдан бошлаб таниш ва қадрдонмиз. Серфарзанд оилада ўсган, асли манғитлик, айни пайтда хизмат тақозоси билан Тошкент шаҳрида истиқомат қилаётган Ўзбекистон Сартарошлар ассоциацияси раиси, машҳур стилист-модельер Фарҳод Шомуродовни ўсмирлик давридан яхши биламан ва яқин қариндошлардаймиз.

Худо раҳмат қилсин Явқаш ота ва Шамсина аялар мени 10 нафар ўғил-қизлари қаторида кўрар, гўё ўғлидек эдим. Оиланинг катта ўғли Озод Шомуродов билан эга яқин дўст бўлганмиз. Дўстим Озод билан спорт машғулотларига, кутубхоналарга ва киноларга бирга қатнардик. Фарҳоджон ҳам бизга эргашиб спорт тўгаракларига борарди.

Явқаш отанинг бир одати бор эди: ўғил-қизларини ёзги таътил пайтларида бирон бир ҳунарманд-устага шогирдликка берардилар. Фарҳоджонни манғитлик номдор сартарош Қўшжон Эшмуродовга шогирдликка берганларида у эндигина 14 ёшга кирган ўсмир эди.

Юқоридаги очеркда шундай сатрлар бор: “Фарҳод Шомуродовнинг манғитлик Қўшжон сартарошнинг сартарошлик устахонаси – “будка”сидан бошланган орзу йўллари уни дунёнинг машҳур анжуманларига, гўзаллик фестивалларига етаклади...”

Фарҳоджон кўз ўнгимизда камолга етди. Бунга қадар ўз орзулари йўлида қанчалик кўп меҳнат қилганига шахсан мен гувоҳман. Ўзини аямай ишлади, ҳар бир сониядан унумли фойдаланди. Ҳатто менга, менга ўхшаган юзлаб, минглаб инсонларга ўз ҳунарини тарғиб қилди, ўргатди, ишлари ривожланиб кетиши учун кўмаклашди.

Фарҳод Шомуродов ҳар гал Манғитга келганида учрашиб, маслаҳатлашиб турар эдик. Мен ўз тадбиркорлик йўналишимда сартарошхона очиш ниятим борлигини айтганимда у жуда қувонди ва устахонамизни сартарошлик ускуналари билан таъминлашни ўз зиммасига олди. Иккимиз маслаҳатлашган ҳолда бу ишни уддаладик. Сартарошлик санъатига оид китоблар ва видео тасмаларни ҳам тақдим қилди. 2017 йил охирларида иш бошладик.

Устахонамизга Фарҳод Шомуродов билан маслаҳатлашиб, моҳир сартарош – “Уста Қўшжон” номини бердик. Айни пайтда “Манғит” МЧЖга қарашли “Уста Қўшжон” сартарошхонаси иш фаолиятини давом қилдирмоқда. Ёзда салқин, қишда иссиқ, барча шароитлари мавжуд сартарошхонамиздан мижозларимиз хурсанд. Сартарошхонамизга келганлар ҳар хил газета-журналлар ўқиб, телевизорда янгиликлар билан танишиб, кутиш вақтини бекор ўтказмайдилар. Сартарошларимиздан Шуҳрат Бозорбоев Ўзбекистон Сартарошлар ассоциацияси кўргазмасида қатнашиб совринли 3-ўринни олишга сазовор бўлди.

Давр талаби тобора ўзгариб бормоқда, бирон тўй-ҳашам, тадбир бўлса, аёл-қизлар гўзаллик салонига йигитлар эса сартарошхонага келиб, ўзларига эътибор қилиб, ясанишади. Шуларни эътиборга олиб ва Фарҳоджоннинг маслаҳати билан жияним Моҳирахон ва неварам Севарахонлар гўзаллик салонларини очишди.

Бундан ташқари, невараларимдан Асадбек ва Асилбеклар сартарошлик касбини танлаганлар, уста-сартарошлардан устоз-шогирд анъанасига кўра, касб-ҳунар ўрганишмоқда.

Тўғрисини айтсам, бу борада бизни ҳамиша, ҳар бир масалада Фарҳоджон қўллаб-қувватлайдилар.

Мен “Манғит” МЧЖга яқиндан ёрдам берган, ҳомийлик қилган Ўзбекистон Сартарошлар ва косметологлар ассоциацияси раиси. Халқаро тоифадаги стилист-модельер Фарҳод Шамуродовга жамиятимиз ва мижозларимиз номидан раҳматлар айтаман.

Pобия Йўлдошеванинг “Дунёни ром этган манғитлик сартарош” очерки эса инсонлар назарида унчалик  кўзга ташланмайдиган оддий касб – сартарошликни санъат даражасига етказиш, ҳатто шу касб орқасидан шон-шуҳрат пиллапояларидан юксалиш мумкинлигини ўзида акс эттиргани қалбимизда фахр уйғотди.

Турсунбой АҲМЕДОВ, тадбиркор,

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маиший ва савдо ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026