Мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ўтказилади
Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилишича, ҳукумат фармойишига асосан 2019 йилнинг 15-30 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди. Шунингдек, фармойиш билан 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.
Умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига биноан эълон қилинган ободончилик ва тозалик ойлиги доирасида ва Мустақиллик байрамига тайёргарлик арафасида ташкил этилади.
Ҳашар доирасида уйлар атрофидаги ҳудуд, кўчалар, бозорлар, хиёбонлар ва истироҳат боғлари тартибга солинади. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича чора-тадбирлар доирасида янги кўчатларни экиш, дарахтларни оқлаш ва уларга шакл бериш, маҳалла ва тураржойлардаги ариқларни тозалаш, зиёрат ва қабристонлар ҳамда уларнинг атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш кабилар амалга оширилади.
Байрам арафасида ободонлаштириш ишлари бўйича кўргазмалар ташкил этилиб, қатор маданий ва маиший иншоотлар, янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилади.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶