КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАP ФАPЗАНДЛАPИГА АТАБ ХАЙPИЯ ТАДБИPИ ЎТКАЗИЛДИ
Шу йил 13 август куни Манғит шаҳридаги истироҳат боғида туман Ҳокимлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида Қурбон ҳайитига атаб хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирга туманимиздаги овул ва маҳаллалар фуқаролари йиғинлари томонидан рўйхати шакллантирилган кам таъминланган оилаларнинг 1033 нафар фарзандлари ва 28 нафар ота - она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таклиф этилди.

Истироҳат боғида уларга Қурбон ҳайити муносабати билан тўкин дастурхон ёзилиб, палов тортилди.
Бир кўнгил— минг Каъба , дейди халқимиз. Хайрия тадбирига иштирок этган болажонлар туман Маданият бўлими ходимлари намойиш этган махсус концерт дастуридан жуда мамнун бўлдилар. У ларга истироҳат боғидаги аттракционлар бепул хизмат кўрсатди. Бунингдек ғамхўрлик ва эътибордан болажонлар беҳад хурсанд бўлишди, мириқиб дам олишди ва ташкилотчиларга чуқур миннатдорлик билдиришди.
М.ЭШМОНОВ, "Маҳалла" хайрия
жамоат фонди мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶