12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:29
Жамият 👁 460

Кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

Кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

Манғит шаҳридаги Бой овул маҳалласида 605 та хонадон таркибидаги 917 та оилада 4 минг 117 нафар аҳоли истиқомат қилади. “Маҳалла еттилиги” билан Амударё тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлимининг маҳалладаги комплекс хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходими ҳамкорлигида уйма-уй кириб бориб ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 312 та оила кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхатига киритилди. Мазкур оилаларнинг турмуш шароитлари, иқтисодий таъминланганлик даражаси ўрганилиб, уларга режавий жадвал асосида зарур ижтимоий хизматлар кўрсатиш чоралари кўрилди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, кам таъминланган, ўзгалар парваришига, ёрдамига муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича хизматларнинг янги тизими йўлга қўйилгани маҳалладаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатиш ходими Ирода Султонованинг ўз фаолиятини самарали олиб боришида ижобий самара бермоқда.

Бой овул маҳалласида ҳам уйма-уй юриб хатлов ўтказилганда аниқланган, оғир аҳволга тушиб қолган ва шундай ҳолатга тушиш эҳтимоли юқори бўлган 16 та оила кейс менежмент асосида баҳоланди. Уларнинг барчасига белгиланган режавий жадвал асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилди ҳамда зарур ёрдамлар берилиб, ижтимоийлашувига кўмаклашилди. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бир нафар ёлғиз яшовчи кекса фуқаро аниқланиб, унинг ижтимоийлашувини таъминлаш мақсадида уйида маиший-ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистенти бириктирилди.

Маҳаллада “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уйма-уй кириб ўрганишлар ва “Камбағаллик реестри” сўровномасини ўтказиш натижасида камбағалликка тушиб қолиш эҳтимоли бўлган 151 хонадон аниқланди. Шундан 74 та оила “Камбағаллик реестри”га киритилди ҳамда индивидуал хизмат кўрсатиш бўйича режалар тузилиб, барча хизматлар режа асосида амалга оширилмоқда.

Мазкур реестрга киритилган камбағал оилалар аъзоларининг дунёқарашини шакллантириш, молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологлари томонидан мунтазам равишда когнитив терапия тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёки ёши катта, ўзгалар парваришига муҳтож аъзоси бўлган “Камбағаллик реестри”даги оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари бандлигини таъминлаш мақсадида “Фаол ҳаётга қадам” дастури йўлга қўйилди. Унга кўра, уй шароитида қараб туриш хизмати, тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати, кундузги қатнов асосида қараб туриш, шахсий ёрдамчи хизматлари жорий этилди. “Камбағаллик реестри” рўйхатида турувчи 2 та оилага ижтимоий ходим ассистенти бириктирилди ва айни пайтда уларга уйида маиший-ижтимоий хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлган зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг тинчлиги, осойишталигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уйма-уй кириб бориб, аниқланган ана шундай оилаларга “Инсон” ижтимоий хизмат кўрсатиш марказининг туман бўлими ҳуқуқшуноси ва психологлари бириктирилиб, зарур хизмат ва ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлиги ва яшаш шароитини яхшилаш мақсадида реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги юзасидан сўровномалар ҳам ўтказилди. Сўровнома жараёнида аниқланган ана шу тоифадаги фуқаролар ваучер асосида 2 та хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача, 3 та ҳасса, 3 та тирсакли қўлтиқтаёқ, 3 та сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача, 2 та рақамли эшитиш мосламаси, 2 жуфт қўлтиқтаёқ, 2 та кўзи ожизлар ҳассаси билан таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимиз ташаббуси ва Фармонлари билан кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш маҳалла даражасида ташкил этилиб, ижтимоий хизматлар сифати тобора ошиб бораётгани кўплаб оилаларга нур, фаровонлик ва хотиржамлик олиб кирди. Катта умид билан маҳалла остонасига қадам қўйган инсонларнинг оғири енгил, мушкуллари осон бўлаётгани боис, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб, завқ олиб яшашлари учун имкон яратилди, келажакка ишончи ошди. Зеро, ишонч туйғуси – жамики эзгу ишларга қанотдир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026