25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 14:22
Жамият 👁 632

МАҲАЛЛАДА ҲАМ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИМДА ҲАМ ХАЛҚ БИЛАН БИPГАМАН

МАҲАЛЛАДА ҲАМ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИМДА ҲАМ ХАЛҚ БИЛАН БИPГАМАН

Биз ҳаммамиз маҳаллада яшаймиз, маҳалламиздаги ҳар бир кўча, ҳар битта хонадон, маҳалланинг ёш-у қариси биз учун қадрли, таниш. Шунинг учун ҳам маҳалламизнинг ҳар бир қарич ерини обод, халқини фаровон, бахтиёр кўргимиз келади.

Мен Манғит шаҳрининг Ойбек номли  маҳалласида яшайман. Гарчи туман Тиббиёт бирлашмасида фаолият юритсам-да, ўзим истиқомат қиладиган маҳалла ва кўчанинг доимо ободон ва саришта бўлиши, тўй-маросимларнинг камчиқим, файзли ўтиши учун маҳалламиз фаоллари билан ҳамжиҳатликда иш юритишга ҳаракат қиламан. Йилнинг тўрт фаслида ҳам Ойбек номли маҳалламизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари асло тўхтамайди. Ҳар бир хонадоннинг мўъжазгина ўз боғ-роғи бор томорқасини ризқ-рўз манбаига айлантирмаган хонадон йўқ ҳисоби.

Маҳалла фаоллари билан биргаликда турли байрам саналари муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказамиз. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг  бандлигини таъминлаш, гиёҳвандликка қарши кураш, эрта ва қариндошлар никоҳининг олдини олиш, диний-эксремизмга, ёт ғояларга қарши кураш мавзуларидаги тадбирларга бутун маҳалла ёшлари қамраб олинади. Бу каби тадбирлар боис, маҳалламизда жиноятчилик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари йўқ ҳисоби.

Мен 7-Ойбек сайлов округидан сайланган Адолат СДПдан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида сайловчиларнинг  манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларнинг мурожаатлари бўйича партия Кенгашига 8 та сўровнома киритиб, бу мурожаатларнинг ўз вақтида ҳал этилишида депутатлик ваколатим доирасида иш юритиб, маҳалламиз аҳолиси ҳаётига оид муаммолар ечимини топишда ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунман.

Маҳалладаги икки нафар қария ҳолидан тез-тез хабар олиш, турли байрамлар саналари муносабати билан ибратли оилалар бекалари ва халқимизга ўз вақтида фидойи хизмат қилган, айни пайтда нафақада бўлган инсонларга совғалар бериш, хонадонларга  кириб, халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, сайловчиларнинг мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш, партия гуруҳи аъзолари билан биргаликда ёшлар ўртасида очиқ ва ошкора тарбиявий суҳбатлар ўтказиш доимий анъанага айланган.

Ўз касбий фаолиятим билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ҳам бевосита Адолат СДПнинг сайловолди дастури ва сайловдан кейинги режавий тадбирларини ўз вақтида бажаришни ўз бурчим деб биламан. Туман Тиббиёт бирлашмаси касаба уюмаси қўмитасининг йиллик ва чораклик режавий тадбирлари доирасида турли байрам саналари муносабати билан фаол касаба уюшма аъзолари рағбатлантириб борилмоқда. Чунончи, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тиббиёт ходимларидан 40 нафар аёл-қизларга, Наврўз - умумхалқ байрами арафасида 50 нафар фахрий ва энг фаол шифокорларга касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар берилди. 9 май -  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан собиқ афғон уруши фахрийлари учун “Бир пиёла чой устида гурунг” тадбири ташкил этилгани айни муаддао бўлди. Фахрий жангчилар олис йиллар хотираларини эслаб, маданий ва маънавий дам олдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки меҳнат аҳли ҳамиша мазмунли ҳордиқ чиқариш, саёҳатлар қилиш эвазига ўз соғлигини, меҳнат қобилиятини тиклаб олади. Шу боис, ТТБ касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар йили тиббиёт ходимлари учун тарихий қадамжоларга, мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштирилиб турилади. Хусусан, Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги тарихий музейга, Хива шаҳрига, Шайх Жалил ота, Султон Увайс Корайнин, Кечирмас ота, Норинжон бобо зиёратгоҳларига уюштирилган саёҳатларда ҳар сафар 50-60 нафар тиббиёт ходимлари оила аъзолари билан мириқиб дам оладилар. Бундан ташқари, касаба уюшма қўмитаси ҳомийлигида “Соғлом оила” шиори остида ташкил этиладиган оилавий спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Албатта, бу каби тадбирлар ҳар бир меҳнаткаш инсоннинг қалбида она юртга муҳаббат туйғуларини уйғотиб, касбий фаолиятида ва ҳаётда фаолликка ундайди, жўшқин кайфият бахш этади, Ҳаётга жўшқин назар билан боқишга ўргатади ва бундаёин жўшқинлик инсонни маънан юксалтиради.

Pўзимбой НУPИМБЕТОВ, ТТБ касаба уюшма қўмитаси раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026