17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 11:50
Жамият 👁 572

“ЖАҲОЛАТГА ҚАPШИ МАЪPИФАТ БИЛАН КУPАШАМИЗ” ГPАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИPАСИДА МАЪНАВИЯТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЖАҲОЛАТГА ҚАPШИ МАЪPИФАТ БИЛАН КУPАШАМИЗ” ГPАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИPАСИДА МАЪНАВИЯТ КУНИ ЎТКАЗИЛДИ

24 май куни Қипчоқ ШФЙ ҳудудидаги 11-сон умумтаълим мактабида “Нуроний” жамғармаси туман бўлимининг “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз” грант лойиҳаси доирасида “Маънавият куни” ўтказилди.

“Маънавият куни”да 11-сон мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари ҳамда шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи нуроний отахонлар иштирок этдилар.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов сўзга чиқиб, мазкур лойиҳани амалга оширишнинг аҳамияти ва ундан кўзланаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берди. Глобаллашув жараёнида ёшларни етук, маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялашда китобхонликнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлаб, оммавий маданият, диний-экстремизм, диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи бузғунчи ғоялардан иборат адабиётлар ҳар хил йўллар билан мамлакатимизга олиб кирилаётгани, маънавий-маърифий савияси паст асарлар чоп этилаётгани, интернет тармоқлари орқали тарқалаётган бузғунчи ғоялар тарғиботи ҳар биримизни огоҳликка чорлаши хусусида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берди.
Шундан сўнг “Ҳожи Эшон бобо” жомеъ масжиди имом-хатиби Pажаббой махсум Ҳабибуллаев ёшларни мафкура майдонининг ҳар қандай хуружларидан, айниқса, ақидапарастлик, диний экстремизм, гиёҳвандлик иллатларидан ҳимоя қилиш – соғлом келажак кафолати эканлиги, ёшлар маънавиятини юксалтиришда китобнинг аҳамияти ва яхши китобни танлай билиш муҳимлиги ҳақида ўқувчи-ёшларга маслаҳатлар берди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, лойиҳа ҳамкори Pобия Йўлдошева Интернет тармоқларидаги ўргимчак тўри ва унга илиниб алданиб қолмаслик, хусусий телеканаллар орқали эфирга узатилаётган хорижий сериалларнинг ёшлар онгига салбий таъсири хусусида кенг тўхталиб, ҳаётда ҳар бир инсон ўз ўрнига эга бўлиши ҳамда жаҳолат ботқоғига ботиб қолмаслиги учун китоб билан ошно бўлиши зарурлигини ва яхши китоб инсон ҳаётидаги ҳар қандай муаммонинг ечимини топишда энг яқин кўмакдош, дўст ва ҳамкор бўла олишини таъкидлади.

Давра суҳбатида Қипчоқ ШФЙ нуронийларидан Шомурод Султонов, Тожибой Булишов, Хўжабой Ешмуродов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Мунаввара Жўлдосовалар ўз фикрлари билан иштирок этишди ва ўқувчи-ёшларга маслаҳатлар бериб, бугунгидай тинч, фаровон замоннинг  қадрига етиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини айтиб ўтдилар.

Ўқувчи-ёшлардан Оғабек Муҳаммадсолиев, Света Шомуродова, Ирода Аймирзаева ва бошқалар сўзга чиқишиб, нуроний отахон ва онахонлар томонидан билдирилган фикрларга, жўяли маслаҳатларга амал қилиш, китоб мутолааси билан шуғулланиш ўзлари учун фойдали эканлигини билдирдилар.

“Маънавият куни” якунида кекса авлод вакиллари билан ёшларнинг бу каби учрашувларини, давра суҳбатларини тез-тез ўтказиб туриш ёшлар маънавиятини юксалтиришнинг муҳим омили эканлиги эътироф этилди ва Қипчоқ ШФЙ нуронийлари билан 11-сон мактаб ўқувчилари ҳамда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси ҳамкорликда “Маънавият куни” доирасида тез-тез тадбирлар ўтказиб туриш ёшлар маънавиятини юксалтиришда муҳим омил эканлиги таъкидланди.

Шу куни “Нуроний” жамғармаси туман бўлими томонидан “сайёр китоб карвони” тадбири ҳам ўтказилиб, ўқувчи-ёшлар “Нуроний” жамғармаси туман бўлими қошидаги кутубхонага аъзо бўлдилар ва ўзларига манзур китобларни мутолаа қилиш учун танлаб олдилар.

P.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026