ТАНЛОВДАГИ ИШТИРОКИМ МЕНИ ЯНА ҲАМ ИЗЛАНИШГА УНДАДИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан 19 апрель куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов хотирасига бағишлаб “Аёзий билимдонлари” танлови ўтказилди.
Танлов 14-19 ва 20-30 ёш тоифасида, 3 та босқичда бўлиб, 1-босқичда Ибройим Юсупов ҳаёти ва ижодига бағишланган 20 та тест саволлари берилди. Бу босқичдан ўтган иштирокчилар кейинги босқичда шоир шеърларидан сўзлар келтирилди ва қайси шеъридан олинган сўзлар эканлигини топиш талаб этилди. Шартни бажарган иштирокчи 3-шартга ўтди. Унда Ибройим Юсуповнинг поэмалари берилган бўлиб, у ҳақида баён қилиб бериш керак бўлди.
Бу танловда мен ҳам ўз билим ва кўникмаларимга таянган ҳолда қатнашдим ва 2-ўрин соҳиби бўлдим. Бу ютуғимда қорақалпоқ тили фани ўқитувчим Ойгул опа Абдумуратованинг ўрни алоҳида. Гарчи мен 1-ўринни ола олмаган бўлсам-да бундан ҳеч ҳам хафа эмасман. Менга бу катта сабоқ бўлди, ўз устимда бундан-да кўпроқ изланишим, ўқишим кераклигини англадим.
Озода ТЎЛИБОЕВА, 1-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶