МТМЛАP ҚИСҚА МУДДАТЛИ ГУPУҲЛАPИ ТАPБИЯЧИЛАPИ УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАP ЎТКАЗИЛДИ
Шу йилнинг 1 март куни Тўлқин овулида жойлашган 24-сонли мактабгача таълим муассасасида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ташкил қилинган қисқа муддатли гуруҳлар тарбиячилари учун “Илк қадам” давлат ўқув дастурини мактабгача таълим муассасаларига жорий этилиши муносабати билан ўқув-семинар ўтказилди.

Болаларнинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга оид давлат талаблари асосида ҳамда “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ, уларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, болаларни илк ривожлантириш босқичида ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, мактабгача ёшдаги болалар учун ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш борасида қисқа муддатли гуруҳ тарбиячиларнинг билимларини ошириш, ўзаро тажриба алмашишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда дастлаб 24-сонли МТМ тарбиячиси Дилфуза Йўлдошева “Менинг қишлоғим” мавзусида очиқ машғулот ўтди.
Шунингдек, барча иштирокчилар муассасадаги таълим-тарбия жараёнлари билан танишдилар, ўзаро фикр алмашдилар, “Илк қадам” давлат ўқув дастурида белгиланган вазифаларни фаолиятларига жорий этиш борасида билимларини оширдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Ўқув семинар туман МТБнинг давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ва ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими мудири С.Бобожонова, методисти Ш.Pажабовалар томонидан ташкил этилди.
Ойгул PАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶