Фан ва таълим
👁 684
“Баҳор келгач...” мавзусида бир соатлик очиқ дарс ўтказилди

Амударё туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабининг 1-“А” синфида ўқиш фани бўйича “Баҳор келгач...” мавзусида очиқ дарс ўтказилиб, унда 24 кишидан иборат ота-оналар вакиллари, кузатувчилар ва таҳлил қилиш гуруҳлари аъзолари иштирок этдилар.
Очиқ дарс жараёнида ўқувчилар ўқитувчи Раъно Авазмуродова раҳбарлигида ўзларининг барча фанларга доир билимларини намойиш этдилар. Айниқса болаларнинг табиатига бўлган муносабатларини расм чизиш орқали ёрқин намойиш этишлари, инглиз тилида бурро-бурро гапиришлари очиқ дарс иштирокчиларини жуда қойил қолдирди.
Очиқ дарс якунида таҳлил қилувчи гуруҳ томонидан ўқитувчи Раъно Авазмуродованинг дарс ўтиш услуби аъло баҳога лойиқ деб топилди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶