Йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган ҳайдовчига жазо тайинланди
Ҳар қандай транспорт воситасини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса ҳалокат содир бўлади ва инсонларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Шу боис бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракат хавфсизлиги тадбирлари доирасида жамоат ташкилотлари, корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида профилактика тадбирлари ўтказилиб, қоидабузарлик ҳолатлари кенг жамоатчилик ўртасида атрофлича муҳокама қилинмоқда.
Зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамасдан ҳайдовчиларнинг ва баъзида пиёда йўловчиларнинг бепарволиги, лоқайдлиги оқибатида қоидабузарлик ҳолатлари содир бўлаётгани сабабли бу бўйича жиноий ишлар аҳоли ўртасида сайёр судларда кўриб чиқилмоқда.
13 февраль куни Элликқалъа туман Жиноий ишлар бўйича суди томонидан туманимизда яшовчи фуқаролардан бири томонидан содир қилинган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича очилган жиноят иши кўрилди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси фермер хўжаликлардан бирида трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлайдиган фуқаронинг ўз бошқарувидаги техник носоз тракторида йўлда кетаётганида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги сабабли мототранспорт ҳайдовчиси билан тўқнашганлиги натижасида келиб чиққан ва жабрланувчи оғир шикастланиб, вафот этган.
Трактор ҳайдовчиси транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиб, одам ўлишига сабаб бўлиш ифодаланган жиноятни содир қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра айбли деб топилди ва унга қонунда белгиланган жазо чораси қўлланилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶